UZ

Сўнгги янгиликлар

03:11Сенсация! Париж дербисида "Париж" ғалаба қозонди ва ПСЖ Кубокни тарк этди  2 03:06"Ювентус" — "Кремонезе" 5:0. Туринда "голлар шоуси"  1 02:44Англия Кубоги. "Ливерпуль" ўз майдонида "Барнсли"ни аяб ўтирмади  1 02:21Гути Алонсонинг "Реал"дан кетиши ҳақида: "Футболчилар мураббийдан норози бўлса, бу дарров сезилади. Назаримда, асосий сабаб шу"  0 01:43Англия Кубоги 4-раундига қуръа ташланди  4 01:11Хорхе Вальдано: "Алонсо билан боғлиқ вазият биринчи кундан бери барқарор туюлмаётган эди"  3 00:44Риёд дербиси "Ал Ҳилол"ники! Роналду гол урди, аммо Инзаги жамоаси ғалабага эришди  13 00:09U-23 Осиё Кубоги. Қирғизистон ва Саудия гуруҳда қолиб кетди  7 23:53"Реал" футболчилари Алонсонинг истеъфосидан "шок"да. Улар бу хабарни клуб расмий баёнотидан билишган  7 23:21"Реал" қишда янги футболчилар сотиб олмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти амалдаги таркибга ишонмоқда  18 22:58РАСМАН: Русланбек Жиянов — "Навбаҳор" футболчиси!  4 22:34"Реал"га янги бош мураббий тайинланди  31 22:17ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!  63 21:47РИЁД ДЕРБИСИ! "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср"нинг асосий таркиблари маълум  10 21:26Собиқ ҳакам "Реал"нинг 45+6-дақиқадаги голи ҳақида: "Монтеро гол билан якунланган бурчак зарбасига йўл қўймаслиги керак эди"  14

Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз" Янгиликлар

Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"

Қатар терма жамоаси ҳужумчиси Алмоез Али жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзбекистонга қарши бўлажак ўйинга тайёргарлик бошланган. Жамоамиз ушбу босқичда қийинчиликларга дуч келди. Ўз майдонимизда кучли ўйин кўрсатдик. Бироқ Қатар стадионларидан ташқарида бироз қийинчиликларга дуч келдик ва биздан кутилган натижаларнинг кўпига эриша олмадик. Саралаш босқичида ўз майдонингизда ғалаба қозониш ва сафарда ижобий натижалар кўрсатиш кераклигини яхши биласиз. Мухлисларга шуни ваъда қиламизки, кейинги ўйинларга шай ҳолатда бўламиз. Ўзбекистонга қарши беллашувдан бошлаб биздан талаб қилинган барча ишларни бажарамиз ва жаҳон чемпионати саралаши кейинги босқичига тайёргарликни шу ўйиндан бошлаймиз", деди 28 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қатар учрашуви 10 июнь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ўтказилади. Ўзбекистон мундиал йўлланмасини муддатидан илгари ҳал қилган бўлса, Қатар плей-офф босқичида кураш олиб боради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика