"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди
15 май 2025 20:44
Янгиликлар
"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди
Сержиу Консейсау аввалдан режа қилинганидек, "Милан" бош мураббийлигида қолади.
Бунга жамоанинг Италия Кубоги финалида "Болонья"дан учралган мағлубияти ҳам сабаб бўла олмайди.
Шунингдек, клубдагилар Жоау Феликснинг трансфер ҳуқуқини тўлақонли сотиб олмайдиган бўлди. Португалиялик хавбек 3 февраль кунидан буён "Челси"дан ижара асосида "Милан"да ўйнаётганди.
50 ёшли Сержиу Консейсау ўтган йилнинг декабрида "Милан" бош мураббийлигини қўлига олганди. Айни дамда жамоа А Серия турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. 25 ёшли Феликс "Милан" таркибида 19 ўйинда қатнашиб, 1тадан гол ва ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар