Расман: Салоҳ "Ливерпул"да қолди!
11 апр 12:40
Янгиликлар
Расман: Салоҳ "Ливерпул"да қолди!
"Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳ клуб билан янги меҳнат шартномасини имзолади.
Бу ҳақда мерсисайдликлар матбуот хизмати маълум қилди. Энди 32 ёшли мисрлик футболчининг инглиз гранди билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.
Салоҳ 2017 йилдан бери "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У шу вақт мобайнида 394 ўйинда иштирок этиб, 243 та гол урди ва 111 та голли узатма берди.
Салоҳ "қизиллар" сафида Англия чемпиони унвонини олди, мамлакат Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди, икки марта Англия Лига кубогини ютди ҳамда Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди. Бундан ташқари, ҳужумчи УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиблигига эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар