UZ

Сўнгги янгиликлар

07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  1 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  2 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  11 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1

Суперлига. Юлдузларга тўла "Нефтчи" "Бунёдкор"ни мағлуб эта олмади Янгиликлар

Суперлига. Юлдузларга тўла "Нефтчи" "Бунёдкор"ни мағлуб эта олмади

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Бунёдкор” — “Нефтчи” учрашуви бўлиб ўтди.


“Бунёдкор” — “Нефтчи” 2:2
08.03.2025. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 20:00
Ҳакамлар
: Темурбек Тўхтасинов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Абдулҳамид Абдураимов, Ринат Серазитдинов
Назоратчи: Марат Исмоилов
ВАР: Никита Мустафин
АВАР: Авазбек Абдуллаев.

Голлар: Нажмиддин Нормуродов 8, - 1:0 (Имеда Ашортиа). Зоран Марушич 15, - 1:1 (Владимир Йовович). Иброҳимҳалил Йўлдошев 46, - 1:2. Итсуки Урата 73, - 2:2 (Одилжон Ҳамробеков).

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов,2.Николоз Мали, 4.Нажмиддин Нормуродов (5.Александр Зевадинов, 90+2), 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Мартин Шролер (77.Музаффар Олимжонов, 87), 9.Имеда Ашортиа (57.Амир Тўрақулов, 87), 10.Расул Йўлдошев (23.Асадбек Раҳимжонов, 60), 15.Марко Бугарин, 22.Азизбек Амонов (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 60), 25.Итсуки Урата, 74.Луис Качорри.
Захира: 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 17.Оллаберган Каримов, 30.Сардор Абдунабиев, 66.Азизбек Тўлқунбеков, .

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 23.Йован Жокич, 20.Анвар Ғофуров (с), 34.Фарруҳ Сайфиев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев (9. Шоҳруҳ Гадоев, 83), 77.Билолхон Тошмирзаев, 5.Икром Алибоев, 7. Аброр Исмоилов (11.Қувондиқ Рўзиев, 83), 10.Жамшид Искандеров, 8.Владимир Йовович (22.Toмa Табатадзе, 68), 32.Зоран Марушич (17.Муҳаммадали Ғиёсов, 86).
Захира: 45.Акбар Тўраев, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 4.Боян Цигер, 24.Ғулом-Ҳайдар Гулямов, 14.Жамшид Болтабоев, .

Огоҳлантиришлар: Темурхўжа Абдухолиқов 70.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

 

90+4. Ўйин тугади. "Бунёдкор" - "Нефтчи" 2:2.

90+2. ЗАРБАААА! Билолхон Тошмирзаевнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! 

90. Ўзгариш. "Бунёдкор". Нормуродов ўрнига Зевадинов тушди

90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди

87. Ўзгаришлар. "Бунёдкор". Шролер ва Ашортиа ўрнига Олимжонов ва Тўрақулов тушди

86. Ўзгариш. "Нефтчи". Марушич ўрнига Ғиёсов тушди

83. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Йўлдошев ва Исмоилов ўрнига Гадоев ва Рўзиев тушди

77. УХХХ! Дарвоза тўсини! Чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Качорри боши билан дарвозага йўллади, тўп тўсинга тегиб майдонни тарк этди! 

73. ГОЛ! Итсуки Урата! Ҳамробековдан тўпни қабул қилиб олган Урата тахминан 18 метрлардан чап оёқда чиройли гол урди - 2:2. ГОЛНИ КЎРИШ

68. Ўзгариш. "Нефтчи". Йовович ўрнига Тома Табатадзе

63. ЗАРБАА! УХХ! Мали томонидан узатилган тўпни Качорри боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!

60. Ўзгаришлар. "Бунёдкор". Расул Йўлдошев ва Амонов ўрнига Раҳимжонов ва Абдухолиқов тушди

55. Йововичнинг рейдини Ҳамробеков тўхтатди.

46. ГОЛ! Иброҳимҳалил Йўлдошев! Бурчак тўпидан кейин ҳимоячилар қайтарган тўпни Йўлдошев ўнг оёқда дарвозага жойлаб қўйди - 1:2.  ГОЛНИ КЎРИШ



46. Иккинчи тайм бошланди!


45+2. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 1:1

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

45. УХХХ! Хавфли вазият! Узоқ масофадан белгиланган жарима тўпини Искандеров дарвоза томон узатди, тўп ҳимоячиларга тегиб дарвозага кетаётганида Одилжон Ҳамробеков тўпни қайтарди! 

34. ЗАРБА! Билолхон Тошмирзаевнинг зарбаси аниқ чиқди, аммо Абдужалилов тўпни ушлаб олди!

29. ЗАРБА! Мартин Шролернинг ерлатиб берган зарбаси аниқ бўлди, аммо кучсиз.

15. ГОЛ! Зоран Марушич! Искандеров тўпни Йововичга узатди, Владимирнинг узатган тўпини Марушич дарвозага йўллади - 1:1. ГОЛНИ КЎРИШ




13. ЗАРБА! Ашортианинг 25 метрлардан йўллаган зарбасидан кейин Ботирали Эргашев тўпни ушлаб олди

8. ГОЛ! Нажмиддин Нормуродов! Бурчакдан Ашортиа томонидан узатилган тўпни Нормуродов боши билан дарвозага йўллади - 1:0. ГОЛНИ КЎРИШ




2. ЗАРБА! Искандеровнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Абдужалилов тўпни эгаллаб олди

1. УХХ! Ўйин шиддатли бошланди, Урата ҳозир жарима майдони яқинида Тошмирзаевни йиқитди ва меҳмонларда жарима тўпи 

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика