38 ёшли Роналду 2023 йилдаги голлар сони бўйича Холанддан ўтиб кетди

Nozimov Nig'monxo'ja
17 окт 2023, 09:16
Португалия терма жамоаси ва “Ал-Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналду тақвим йилидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринига кўтарилиб олди.

38 ёшли футболчи Босния ва Герцеговина терма жамоасига қарши ўйинда дубль қайд этди ва 2023 йил бошидан буён клуб ва мамлакат учун урган голлар сонини 40 тага етказди. Шу тариқа Роналду “Манчестер Сити” ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холандни ортда қолдирди. Холланднинг ҳисобида ҳозирча 39 та гол бор.

Ўхшаш янгиликлар


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: championat.com