Ўзбекистон - Қирғизистон ўйинини япониялик ҳакамлар бошқариб боришади

Khoja
21 фев 2025
ФИФА жаҳон чемпионати саралаш баҳслари 3-босқичи Ўзбекистон - Қирғизистон ўйинига ҳакамларни тайинлади.

Учрашувни япониялик Араки Юсуке бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Юсукега қанотларда ҳамюртлари Миҳара Жун ва Ватанабэ Кота ёрдам беради.

Ўйин 20-март куни соат 21:00да “Бунёдкор” стадионида бошланади. 


KhojaМуаллиф
Манба: t.me/Jamoliddin_Bobojonov