

"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген сентябрнинг сўнггида операция қилинганди ва шундан бери ўйнамаяпти. Ўшанда немис ўйинчисининг 8-9 ойни ўтказиб юбориши кутилганди.
Аммо, ҳозирда тер Штегеннинг тикланиши кутилганидан кўра яхшироқ ўтаётгани маълум бўлди. Дарвозабон майдонга майда қайтиши мумкин.



