«Ювентус» «Челси» футболчисини ижарага олди

Khoja
28 янв 2025
Ренату Вейга «Челси»дан «Ювентус»га ўтди.

Турин клуби 21 ёшли ҳимоячи мавсум охиригача ижара олинганини эълон қилди. Ушбу трансфер учун туринликлар Лондон клубига 3,8 миллион евро тўлашди.

Эслатиб ўтамиз, Вейга Лондонга «Базел»дан 2024 йил июль ойида кўчиб ўтган. Унинг шартномаси 2031 йил ёзигача амал қилади. Жорий мавсум 21 ёшли чап қанот ҳимоячиси барча мусобақаларни инобатга олганда 18 ўйинда майдонга тушиб 2 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди.

«Трансфермаркт» портали португалияликни 10 миллион еврога баҳоламоқда.




KhojaМуаллиф
Манба: championat.com