Неймар четлатилди
17 янв 10:32
Янгиликлар
Бу ҳақида жамоа бош мураббийи Жорже Жезуш маълум қилди.
«Неймарни чемпионатнинг иккинчи қисми учун рўйхатдан ўтказмадик. Бироқ у ОЧЛда ўйнаши мумкин. Саудия Арабистони дунёнинг энг зўр лигаларидан бири, «Ал Ҳилол»даги исталган футболчи Европанинг яхши жамоаларида ўйнай олишади.
Неймар аввалги даражадаги футболини кўрсата олмаяпти. Шунинг учун ҳам биз уни четлатишга мажбур бўлдик.
Унинг «Ал Ҳилол» билан шартномаси бор, бироқ у келажаги борасида бир қарорга келиши лозим.
Мен Неймарнинг келажаги ҳақида бир нима дея олмайман. Бизда 2003 йилда туғилган ёки ундан кичикроқ ўйинчи учун бита бўш жой бор. Биз ҳозир бу ўринни эгаллаши мумкин бўлган вингер қидиряпмиз.
Салоҳ ва бошқа юлдузларни қишда жамоамизга келиши ҳақидаги хабарлар ёлғон. Ёзда бўлиши мумкин», — деди «Ал Ҳилол» устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар