UZ

Сўнгги янгиликлар

15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  0 15:11Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив": Алибоев, Ғиёсов, Туропов ва Марушич асосийда, Искандеров, Реимов ва Перица захирада  1 14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  3 14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  1 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  8 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  18 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  4 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  3 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  2 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  2 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  3 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  15 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  16

Отабек Умаров ва Равшан Эрматов Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди Янгиликлар

Отабек Умаров ва Равшан Эрматов Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди

Айни пайтда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида ўзбек спортидаги яна бир бунёдкорлик лойиҳаси – Миллий футбол маркази қурилиши олиб борилмоқда.

Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ушбу жараён билан яқиндан танишди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берар экан марказ ҳудудида 280 кишига мўлжалланган замонавий меҳмонхона, футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, миллий терма жамоалар базаси, Республика футбол академияси, спорт тиббиёти ва реабилитация маркази фаолият олиб бориши ҳақида таъкидлади. Шунингдек, қурилиш жараёнида сифатли материаллардан фойдаланишга аҳамият қаратилаётганини қўшимча қилди.

Ўз навбатида Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров мазкур лойиҳа келгусида ўзбек футболининг юқори даражага кўтарилишида муҳим платформа вазифасини бажариши ҳақида тўхталиб, унда хориж тажрибасидан кенг фойдаланиш борасида таклифларини илгари сурди. Мутасаддилар ўрганиш ишлари давомида объектни батафсил кўздан кечириб, иш самарадорлигини ошириш бўйича фикр алмашишди.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика