UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  1 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  26 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  27 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  48 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

"Сўғдиёна"нинг янги легионери: "Олдимда икки танлов бор эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон. Клубга пул учун келмадим" Янгиликлар

"Сўғдиёна"нинг янги легионери: "Олдимда икки танлов бор эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон. Клубга пул учун келмадим"

"Сўғдиёна" клубининг нигериялик янги футболчиси Жон Жуниор Игбарума ўз трансфери ҳақида фикр билдирди.

"Ўзбекистондан таклиф бўлгач, ўзимни янги ўлкада синаб кўришни хоҳладим. Ҳа, мен янги саргузашт, янги синовларни истайман. Ҳаммаси мен билан ишлайдиган агентдан бошланди. У мендан у ерга боришни истайсанми, деб сўради.

Бу мамлакат ҳақида ҳеч нарса билмасдим, якуний қарорни қабул қилишим қийин бўлган бўлса-да, янги саргузаштларни бошдан кечиришга тайёр эдим. 

Келишувга кўра, менга яхши ҳақ тўлашади. Албатта, пул яхши нарса. Лекин мен пул учун бундай танлов қилмадим. Балки футболга бўлган меҳрим ва ундан завқланиш учун шундай қарорга келдим. Олдин ҳам пулни завқланишдан устун қўйиш имконияти бўлган, аммо ўшанда ҳам "Сандвикен" жамоасини танлаганман. Бу гал эса футболчилик фаолиятим поёнига етмасдан янги саргузаштларни хоҳладим.

Ёшимни инобатга олсак, бундай таклиф бошқа бўлмасди. Мен бирини танлашим керак эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон", деди 32 ёшли ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах клуби Игбарума билан бир йиллик шартнома имзолади. Футболчи 2024 йилги мавсумда "Сандвикен" жамоаси сафида 28 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика