UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  1 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  5 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  8 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0

Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат" Янгиликлар

Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"

Ўзбекистон – Эрон учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Амир Ғаленои иштирок этди.

Мураббийга футболчи Сердар Азмун ҳамроҳлик қилди. 

"Биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецга саломатлик тилайман. Яна бир бор Ўзбекистонга ташриф буюрганимдан жуда мамнунман. Эртанги учрашув икки жамоа учун ҳам жуда қийин бўлиши аниқ. Ўзбекистон ҳам, биз ҳам дастлабки икки учрашувда юз фоизлик натижа қайд этдик. Эртанги учрашувдаги очколар жуда муҳим бўлади. Ўзбекистон жуда яхши шаклланган жамоа, аммо биз ҳам етарлича тайёргарлик кўрганмиз ва ҳозир яхши спорт ҳолатидамиз. Эртанги учрашувда барча имкониятларимиздан фойдаланишимиз керак, аввалги учрашувларда кўпгина имкониятларга эга бўлгандик, лекин уларни голга айлантира олмагандик. Ўзбекистон эса бунчалик кўп имкониятлар яратишга имконият бермаслиги аниқ. Эртанги учрашувда бор имкониятларимиздан фойдаланамиз", – деди Амир Ғаленои.



- 15 октябрь кунига мўлжалланган Қатарга қарши учаршувнинг қаерда ўтказилиши сиз учун энг қулай вариант бўлар эди?

- Ҳозир фақат Ўзбекистон ҳақида ўйламоқдамиз. Бу саволга кейинроқ тўхталиб ўтамиз. Шунингдек, Эрон дунёдаги энг яхши ва энг тинч мамлакатлардан бири эканлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Ўтган ҳафта биз ОЧЛ Элит ва ОЧЛ-2 мусобақаларининг бир нечта учрашувларини ўз мамлакатимизда ўтказдик. Кеча биз Теҳрондан Тошкентга етиб келдик ва ҳеч қандай муаммо бўлмади. Бу масала кўпроқ ОФК ва ФИФА томонидан ҳал этилиши мумкин.



- Ўзбекистон терма жамоаси сафида Элдор Шомуродовдек тезкор ҳужумчи бор. Эрон терма жамоаси ҳимоя чизиғида эса муаммолар етарлича. Ризоян Осиё Кубогидан кейин терма жамоага чақирилмаяпти. Бу йиғинга Кононий чақирилмади, ягона тажрибали ҳимоячи Шожа Ҳолилзода эса жуда секин. У Осиё Кубогидаги Қатарга қарши учрашувда қатарлик ҳужумчига ета олмагани сабабли қоида бузгани ва шу сабабли қизил карточка олганини барча кўрганди. Терма жамоага чақирилаётган ёш ҳимоячилар Ҳазбави ва Юсуфийга кўпроқ тажриба керак. Эрон ҳимоя чизиғи сизни ташвишга солмаяптими? Элдор Шомуродовдек тезкор футболчи жамоангизга қанчалик муаммо туғдириши мумкин?

- Албатта, Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужумч чизиғи анча кучли футболчилар билан тўла, бироқ Эрон терма жамоаси шу саралаш босқичида гол ўтказиб юбормаган ягона жамоа эканлигини унутманг. Биз дастлабки икки учрашувда ўз дарвозамиздан бирорта гол ўтказиб юбормадик. Июнь ойидаги ўзаро учрашувда ҳам дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолгандик. Сречко Катанец ўша учрашувдан сўнг "Биз иккинчи бўлимда жуда яхши ўйин намойиш этдик", деб айтиб ўтганди. Ўзбекистонга қарши сўнгги учрашувдан олдин биз Гонконгга сафар қилгандик ва узоқ сафардан тикланиб олиш учун вақт талаб этилганди. Биз эртанги учрашувга тайёрмиз ва ўз уйимизга уч очко билан қайтишни ният қилганмиз.

Мен 50 йилдан бери футболдаман. Шунча йиллик тажрибамдан келиб чиқиб айта оламанки, биз ҳар доим энг яхши ўйинимизни ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Бундай ортиқча гапларга эътибор бермаймиз.

- Эрон CAFA Кубоги финалида Ўзбекистонни мағлуб этганди. Ўзбекистон терма жамоасини Тошкентда мағлуб этиш қандай бўлганди?

- Биз CAFA мусобақасидаги иштирокимиздан хурсандмиз. Ўзбекистон терма жамоасини ўз мухлислари олдида мағлуб эта олгандик. Ўша учрашувда ҳам биз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолгандик.



"Эртанги ўйин қанчалик қийин эканлигини биламиз. Уч очко жуда катта аҳамиятга эга ва биз Ўзбекистонга қарши қандай ўйнашни биламиз. Ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз", – дея айтиб ўтди Сердар Азмун.



- Сердар Азмунга савол. Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги учрашувлар ҳар доим жуда томошабоп бўлиб келган. Эртанги ўйин олдидан ҳам Ўзбекистон футболчилари Эрон терма жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдиришди...

- Икки жамоа ўртасидаги суҳбатларни ёқтираман. Биз ҳар доим рақибни ҳурмат қиламиз. Бизнинг маданиятимиз шундай, лекин Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди. Биз эртага уч очкони қўлга киритишни мақсад қилганмиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика