Илҳом Ҳамроев: "Мухлислардан узр сўраймиз"

Mirjalol Normatov
20 сен 2024
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини ўтказди.

Вакилларимиз Коста-Рикага имкониятни бой берди ва мусобақа билан хайрлашди. Учрашувдан сўнг терма жамоамиз сардори Илҳом Ҳамроев фикрларини билдириб ўтди. 

"Мухлислардан узр сўраймиз. Таркибимизда ёш ўйинчилар кўп эди. Ўйлашимча, тажриба етишмади. Жароҳатлар ҳам оғир келди. Нима десам экан, бу бизга катта сабоқ бўлди. Кейинги мусобақаларда бу хатоларни қилмаймиз деган умиддаман", - дейди Илҳом Ҳамроев.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia