UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  119 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Суперлига. "Навбаҳор" минимал ҳисобда "Локомотив"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" минимал ҳисобда "Локомотив"ни мағлуб этди

Суперлига 19-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

Суперлига

19-тур

"Локомотив" – "Навбаҳор" 0:1 

Гол: 78 - Комилжон Тожиддинов

20 сентябрь. Тошкент вилояти. "Дўстлик" стадиони. 17:00

Бош ҳакам: Никита Мустафин

Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров, Амал Султонов

Захира ҳаками: Алишер Тўхтасинов

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Хайринисо Эркинова

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Қудрат Мадрайимов

"Локомотив": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 3.Валерий Кичин, 4.Иван Рогач, 7.Сардор Абдунабиев (22.Муҳаммаданас Ҳасанов,80), 10.Шодиёр Шодибоев (11.Константин Базелюк, 74), 15.Жасурбек Ҳакимов, 17.Санжар Турсунов, 70.Абубакр Ризо Турдиалиев, 72.Рустам Холназаров ( 27.Собит Синдаров,63), 97.Михаил Гашченко ( 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 74).

Захира: 32.Суҳробжон Султанов, 6.Озодбек Ўктамов, 28.Қувончбек Абраев, 33.Иброҳимжон Қурбонов, 55.Анзур Исмоилов.

"Навбаҳор": 18.Элдор Суюнов, 7.Азим Аҳмедов ( 20.Музаффархон Мўминов,90), 8.Сиаваш Ҳақназари, 10.Жамшид Искандеров, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 22.Тома Табатадзе (71.Наврўзбек Иминжонов, 68), 23.Йован Жокич, 24.Достонбек Абдулҳаев ( 55.Комилжон Тожиддинов, 46), 77.Аброр Исмоилов (17.Русланбек Жиянов, 68).

Захира: 35.Санжар Қувватов, 4.Аброр Каримов, 11.Сардор Рашидов, 21.Гиорги Никабадзе,88.Асадбек Жўрабоев.

Огоҳлантириш: 3 - Сардор Абдунабиев, 57 - Саидазамат Мирсаидов

Четлатиш: 67 - Жасурбек Ҳакимов


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

90+6. Турдалиевнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

90+2. Мўминов майдонга тушди, Аҳмедов захирага олинди

90+2. Аҳмедовнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

Ҳакам иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берди

89. Муҳаммаданас Ҳасановнинг узоқдан йўлаган зарбасига озгина аниқлик етишмади

80. Абдунабиевнинг ўрнига Ҳасанов тушди

78. ГОООЛ. Лушанинг захирадан туширган футболчилари "катта саҳна"га чиқишди. Жияновнинг узатмаси марказдаги ҳимоячига тегиб, Тожиддижовга борди. Футболчи эса ўз имкониятидан унумли фойдаланди

76. Жияновнинг зарбаси анча ноаниқ кетди

74. Базелюк ва Йўлдошев майдонга тушди, улар Гашченко ва Шодибоевни алиштиришди

73. Искандаровнинг ажойиб узатмасидан сўнг Ҳақназари тўпга яхши зарба йўллай олмади

68. Ўзгариш: Исмоилов ва Табатадзе майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Иминжонов ва Жиянов тушди

67. Четлатиш: ВАР ҳаками Мустафини чақирди. Ҳакимовнинг сариқ карточкаси қизилга айланди. Яхши ўйин кўрсатаётган меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолди

63. Рустам Холназаровнинг ўрнига Собит Синдаров майдонга тушди

60. Мезбонларда навбатдаги ҳужум. Абдунабиевнинг зарбасини Суюнов қайтарди

59. Кичининг зарбасини Суюнов қийинчиликсиз ушлаб олди

57. Огоҳлантириш: Саидазамат Мирсаидов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

53. Шодибоев рақиб майдончасига ажойиб тарзда кириб борди ва тўпни узатди. Бироқ Гашченконинг ажойиб имкониятдан фойдалана олмади

52. Абдурашидовнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Иккинчи бўлимда жамоалар узоқдан зарбалар йўллашга интилишмоқда

50. Азимжон Аҳмедовнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

46. Ўзгариш: Тожиддинов Абдулхаевнинг ўрнига майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга бир дақиқада қўшиб берди

40. Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужумларини ташкил қилишди. Бу сафар мезбонлар сардори Санжар Турсунов яхши ҳаракат қилди

36. Темп анча ошди. Энди меҳмонлар ажойиб имкониятни "кўкка совуришди". Ҳақназари бўш дарвозага тўпни жойлаб қўя олмади

35. Ҳакимов рақиб майдончасига кириб борди ва узатмани амалга оширди, бироқ Абдунабиевнинг оёқлари тўпга етмади. Мезбонларнинг ажойиб имконияти голсиз якунланди

32. Болтабоевнинг узоқдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди

30. Турдалиев рақиб майдончасига яхши кириб борди, бироқ узатма қилишга улгурмади

27. Қанотдан узатилган супер узатмадан сўнг Ҳакимов ажойиб имкониятдан фоудалана олмади. Зарба ноани кетди

17. Искандаровнинг ажойиб узатмсидан сўнг Ҳақназари тўпга етиб кела олмади, ушбу вазиятда дарвозабон яхши ҳаракат қилди

6. Тошкентликларнинг илк ҳужуми. Абдунабиевнинг узатмасини Шодибоев дарвозага жойлаб қўйишга ҳаракат қилди, бироқ Суюнов яхши ҳаракат қилди

3. Огоҳлантириш: Сардор Абдунабиев огоҳлантирилди

2. Ҳақназари рақиб майдончасига кириб борди ва зарба йўллади, бироқ унинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

 

Учрашув бошланди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика