

"Динамо» ПФК шуни маълум қиладики, дарҳақиқат Эрондаги трансфер ойнасининг сўнгги кунида жамоамиз ҳужумчиси Жоэль Кожо бўйича Эроннинг «Истиқлол» клубидан расмий таклиф тушди. Аммо Ўзбекистон Суперлигасида трансфер ойнасининг аллақачон ёпилгани, ҳозирда Жоэль Кожонинг ўрнини тўлдиришнинг имкони йўқлиги сабабли "Динамо" ПФК форс клубининг таклифини рад этди.
Клуб футболчининг ижтимоий тармоқларда эълон қилган фикрларини ички тартибда кўриб чиқади ва тегишли чора кўради" - дейилади клуб хабарида.



