UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  0 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  4 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  1 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  1 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  2 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  5 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  14 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7

Ла Лига. "Реал Мадрид" мавсумнинг илк турида очко йўқотди Янгиликлар

Ла Лига. "Реал Мадрид" мавсумнинг илк турида очко йўқотди

Ла Лига 1-тур доирасидаги "Мальорка" — "Реал Мадрид" ўйини якунланди.

"Мальорка" — "Реал Мадрид" 1:1

Гол: 0:1 – 13 Родриго, 1:1 – 53 Мурики.

Мальорка – Грейф, Мохика, Раильо, Вальент, Маффео, Саму Кошта, Маскарель (Копете, 90+3), Дардер (Морланес, 72), Дани Родригес (Санчес, 67), Мурики, Асано (Ларин, 72).

Реал Мадрид – Куртуа, Менди, Рюдигер, Милитао, Карвахаль (Васкес, 87), Беллингем (Гюлер, 88), Тчуамени (Модрич, 63), Вальверде, Винисиус Жуниор (Браим Диас, 88), Мбаппе, Родриго.

Огоҳлантиришлар: Аррасате (45+3), Маффео (45+3).

Четлатиш: Менди (90+7).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+9. Менди Мурикига нисбатан қўпол ўйнагани учун четлатилди.

90+4. Модричнинг зарбаси анча юқорилаб кетди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Мальорка"нинг яна бир хавфли ҳужуми ноаниқ зарба билан якунланди.

87. "Мальорка"нинг ҳисобда олдинга чиқиб олишига бир баҳя қолди. Сўнгги зарбага бироз аниқлик етишмади.

81. Модричнинг зарбасини Грейф ушлаб қола олмади, мезбон ҳимоячилар тўпни тепиб юборди.

79. "Реал Мадрид" бурчак зарбаси ишлаб олди. Модричнинг узатмасини "Мальорка" посбони уриб юборди.

74. "Мальорка" футболчилари Мурикига ҳаводан тўпни етказиш орқали хавф яратишмоқда. Бу сафар "Реал" ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилишди.

70. Хавфли вазият! Мбаппенинг чап оёқда йўллаган зарбасини "Мальорка" дарвозабони қайтарган, қайтган тўпга мезбонлар ҳимоячиси улгурмаганда, Родриго бўш дарвозани ишғол қилишга тайёр эди.


68. "Мальорка" футболчисининг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

63. "Реал"да ўзгариш: Модрич Тчуаменини алмаштирди. 

62. Хавфли вазият! Мбаппенинг зарбасини "Мальорка" дарвозабони эгаллаб олди.

61. Винисиуснинг чап қанотдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

56. Хавфли вазият! Яна Мурики, яна бош билан зарба. Бу сафар Куртуа ишончли ҳаракат қилди.

53. ГОЛ! Бурчакдан узатилган тўпни Мурики бош билан "Реал Мадрид" дарвозасига жойлаб қўйиб, ҳисобни тенглаштирди. 


49. Вальверди катта тезликда рақибидан ўтиб кетиб, Мбаппени олдинга бошлади, бироқ унинг узатмаси ноаниқ кўриниш олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. Хавфли вазият! Мезбонлар ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Дастлаб Асано, сўнгра Мурики зарба йўллади, Куртуа ва Рюдигер тўпни қийинчилик билан қайтарди.

36. Хавфли вазият! Мадридликларнинг навбатдаги ҳужуми голга аййланишига бир баҳя қолди. Сўнгги лаҳзада мезбонлар Мбаппега келаётган тўпни қайтаришди.

30. Жамоалар чанқоқларини бостириб олишмоқда.

25. Хавфли вазият! Винисиуснинг ажойиб пасидан сўнг Мбаппе тўхтатмасдан зарба йўллади, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

21. Хавфли вазият! Рюдигер узоқ масофадан рақиб дарвозасини нишонга олди, унинг уриниши бироз ноаниқ кўриниш олди.

18. "Мальорка"нинг хавфли ҳужумига якуний зарба берадиган футболчи топилмади.  

13. ГОЛ! Мадридликларнинг комбинацион ҳужумини Родриго муваффақиятли якунлаб, ўтган мавсумдаги сингари клубнинг Ла Лигадаги илк голига муаллифлик қилди. 


9. Винисиус чап қанотдан рақиб жарима майдонига кириб борди ва Мбаппега пас беришга уринди, аммо рақиб ҳимоячилари вазиятни англаб олди.

6. Мбаппе тезлигини намойиш этиб, тўп билан олдинга югурди ва рақиб жарима майдонида йиқилди. Бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

5. Яна бир хавфли зарба! Бу сафар Куртуа рақиб футболчисининг кучли зарбасини қайтарди.

5. Дани Родригес рақиб жарима майдони ичида чап оёқда хавфли зарба йўллади. Тўп Куртуа қўриқлаётган дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

1. "Мальорка"нинг дастлабки ҳужумиёқ зарба билан якунланди. Тўп мадридликлар ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди.

1. Учрашув бошланди.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Мальорка" қизил-қора, "Реал Мадрид" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика