"Кетсанг-чи, энди. Барибир сени майдонга туширмаймиз"

Omonjon To`xtamirzayev
15 авг 2024
"Барселона" нима қилиб бўлса ҳам бу футболчидан қутулмоқчи.

Ҳужумчи Витор Роке каталонияликларнинг келажакдаги режаларига кирмайди. Клуб йил бошида 40 миллион еврога харид қилинган бразилиялик форварддан қутулиш пайида юрибди. Рокенинг ўзи таркибдаги ўрни учун курашишга тайёр ва "Ал Ҳилол"дан тушган таклифни рад этишга ҳам улгурган. Аммо мураббийлар штаби унинг ҳаракатларидан қаноатланмаган.

Футболчининг истагига қарамай, "Барселона" харидор топилса, Виторни тахминан 30 миллионга сотиб юборишга тайёр турибди.  


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Marca