UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57"Эвертон" учун катта йўқотиш: Жек Грилиш 3 ойга сафдан чиқди  0 18:16Эммануэль Пети: "Агар совринлар ютмоқчи бўлсангиз, сизга бунақа дарвозабон керак эмас. Шевальеда хатолар кўп"  0 17:54Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё Кубогига йўл олмоқда  1 17:24Неманья Видичнинг акаси Белградда ўлик ҳолда топилди  0 16:28Хаби Алонсо "Ливерпуль"ни бошқаришга тайёр!  7 15:40ШОК! ПСЖ юлдузи одам савдосида айбланмоқда  3 14:58НАЗОРАТ ЎЙИНИ. "Насаф" Сербия клуби билан баҳсда имкониятни бой берди  3 14:31Бугунги ўйинлар: “Барса” сафарда, “Ал Насср” ҳам меҳмонда ва бошқалар  9 14:15Гарет Бэйл: "Реал"да мураббий эмас, менежер бўлиш керак. У ерда тактика эмас, ўйинчиларнинг "эго"сини бошқариш муҳим"  10 13:35Франко Мастантуоно: "Мен Месси эмасман ва ҳеч қачон у бўлмайман, лекин "Реал" тарихидаги энг ёмон трансфер ҳам эмасман"  18 13:14IFAB яқин орада "Венгер офсайди"ни жорий қилмоқчи эмас  1 13:01Бахтиёр Ашурматов: "Насаф"нинг селекция ишлари ҳайрон қолдиряпти"  3 12:24Дэвид Бекхэм ўғлининг шов-шувли танқидига жавоб қайтарди: "Фарзандлар хато қилиши табиий"  5 11:56Тер Штеген "Барселона" билан хайрлашди: "Бу клуб ва бу кийиниш хонаси 12 йил давомида уйим бўлди"  2 11:24Франция ЖЧ-2026 ни бойкот қиладими? Спорт вазири вазиятга ойдинлик киритди  4

Евро-2024. Сербия сўнгги сонияда мағлубиятдан қутилиб қолди ва кейинги босқич йўлланмаси учун имкониятларини сақлаб қолди Янгиликлар

Евро-2024. Сербия сўнгги сонияда мағлубиятдан қутилиб қолди ва кейинги босқич йўлланмаси учун имкониятларини сақлаб қолди

Европа чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Словения ва Сербия ўртасидаги учрашув якунланди.

Евро-2024
2-тур
Группа "C"
Словения – Сербия 1:1
Голлар: 1:0 – 69 Карничник, 1:1 – 90+5 Йович.

20 июнь, "Альянц-Арена"

Словения – Облак, Стоянович (Вербич, 76), Карничник, Дркушич, Бийол, Янжа, Гнезда-Черин, Элшник (Брекало, 90), Шпорар, Шешко (Випотник, 76), Млакар (Горенц-Станкович, 64).

Сербия – Райкович, Велькович, Миленкович, Павлович, Младенович (Гачинович, 46), Лукич (Милинкович-Савич, 64), Илич, Живкович (Бирманчевич, 82), Тадич (Самарджич, 82), Митрович, Влахович (Йович, 64).

Огоҳлантириш:  
Младенович (25), Лукич (54), Янжа (87), Йович (90+2), Гачинович (90+3), Випотник (90+4).


ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ.

90+5. ГОООЛ. Ёвич учрашувнинг сўнгги сонияларида ҳисобни тенглаштирмоқда

Ҳакам 2-бўлимга беш дақиқа қўшиб берди

87. Огоҳлантириш: Эрик Йирка вақт чўзгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди

86. Иван Илич рақибдан ажойиб тарзда ўтиб кетди ва узатмада бироз шошди. Бунинг натижасида унинг узатмасида жуда ноаниқ чиқди

83. Лазар Самарджичнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

82. Ўзгариш: Андрия Живкович ва Душан Тадич майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Лазар Самарджич ва Велько Бирманчевич тушди

79. Жан Карничникнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

76. Ўзгариш: Беньямин Шешко ва Петар Стоянович майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Жан Випотник ва Беньямин Вербич майдонга тушди

72. Митрович яна бир имкониятдн фойдалана олмади. Унинг зарбаси устунга тегмоқда

69. ГОООЛ. Жан Карничник ҳисобни очмоқда. Бу гол Словенияни муддатдан аввал плей-оффга олиб чиқиши мумкин

64. Ўзгариш: Душан Влахович ва Саша Лукич майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Сергей Милинкович-Савич ва Лука Йович майдонга тушди

58. Шешко узоқ масофадан ажойиб зарба йўллади, Райковичдан супер сейв

54. Огоҳлантириш: Саша Лукич огоҳлантирилди

51. Митровичнинг зарбасига аниқлик етишмади

50. Иккинчи бўлимда серблар ҳужумларни кўпайтиришди. Сал қолса словенияликлар ўз дарвозасини нишонга олиши мумкин эди

47. Тадич Митровични бирга бир чиқарди, бироқ Александр ажойиб имкониятдан фойдалана олмади

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

42. Митровичнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Биринчи бўлим сўнггида баҳс қизимоқда

39. Огоҳлантириш: Эрик Йирка Влаҳовичга қарши қўполик қилди ва огоҳлантирилди

38. Учрашувдаги энг хавфли вазиятни словенияликлар яратишди. Тими Элшникнинг зарбаси тўцинга тегди, қайтган тўпни эса Шешко бўш дарвозага жойлай олмади

31. Сербияда навбатдаги имконият. Бироқ Митрович ўз имкониятидан фойдалана олмади

27. Сербиянинг илк вазияти. Қанотдан узатилган тўпни Влаҳович боши билан зарба йўллади. Облак ўз ўрнида

25. Огоҳлантириш: Учрашувдаги илк огоҳлантиришни Филип Младенович олди

23. Бурчак зарбасидан сўнг узатилган тўпни Петкович ушлаб олди.

21. Словениянинг ҳужумлар сони ва сифати ортиб бормоқда. Сербияликлар қийинчилик билан тўпларни қайтаришмоқда. Ҳозирча учаршувнинг энг яхшиларидан бири айнан серблар дарвозабони бўлиб турибди

15. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларда фаворит ҳисобланган Сербия фақат ҳимояланмоқда. Устунлик тўлиқ Словенияда

13. Ян Млакар яхши имкониятига эга бўлиши мумкин эди, Райкович яна яхши ҳаракат қилди

8. Ян Млакар дарвозабон билан деярли бирга бир чиқди ва зарба йўллади, серблар дарвозабони қийинчилик билан тўпни бурчакка чиқариб юборди

4. Адам Гнезда-Чериннинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика