UZ

Сўнгги янгиликлар

12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   2 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  0 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  13 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  10 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  22 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  1

Осиё Кубоги-2023. Финалда 3та пенальти тепган Қатар чемпион бўлди Янгиликлар

Осиё Кубоги-2023. Финалда 3та пенальти тепган Қатар чемпион бўлди

Осиё Кубоги-2023 финали ўз ниҳоясига етди.

Учрашувда Акрам Афифнинг хет-трики Қатарга кетма-кет иккинчи чемпионликни келтирди.

Иордания

Yazan Al-Nuaimat - 67'

Кубок Азии Плей-офф . Final-тур

10/02/2024, 20:00

3
:
1
Тугади

Катар

Акрам Афиф - 22', Акрам Афиф - 73', Акрам Афиф - 90'

Стадион: Lusail Stadium, 86492 томошабин

45'
90'
18'  Ali Iyad Olwan
45'  Salem Al Ajalin
67'  Yazan Al-Nuaimat
67'  Ehsan Haddad
80'  Mahmoud Al Mardi (Saleh Rateb)
86'  Yazan Al-Nuaimat
90'  Yazeed Yazeed Abulaila
90'  Ali Iyad Olwan (Anas Hamad)
22'  Акрам Афиф
53'  Яссем Абдулсаллам (Али Ассадалла)
53'  Хассан Аль-Хайдос (Абдулазиз Хатем)
63'  Юсуф Абдурисаг (Исмаэль Мохаммад)
73'  Акрам Афиф
81'  Альхамди Али Мухтар (Буалем Хухи)
90'  Акрам Афиф
90'  Али Ассадалла
90'  Мешаал Баршам

Осиё Кубоги-2023

Финал

10.02.2024

"Лусайл" стадиони

Иордания - Қатар 1:3

Голлар: Я.Ал Наймат (Э.Ҳаддад) 67  - А.Афиф 22 (пен.), 73 (пен.), 90+5 (пен.)

Бош ҳакам: Ма Нинг (Хитой)

Қанот ҳакамлари: Жанг Ченг, Жоу Фей (иккиси Хитой)

Захира ҳаками: Ильгиз Танташев (Ўзбекистон)

Бешинчи ҳакам: Андрей Цапенко (Ўзбекистон)

ВАР: Фу Минг (Хитой)

АВАР: Иида Жумпей (Япония)

Иордания: 1.Язид Абулайла, 3.Абдаллаҳ Насиб, 5.Язан Ал Араб, 8.Нур Ал Дин, 9.Али Олван (25.Анас Ҳаммад, 90+5), 10.Муса Ал Тамари, 11.Язан Ал Наймат, 13.Маҳмуд Ал Марди (18.Салоҳ Ратиб, 80), 17.Салим Ал Ажалин, 21.Низар Ал Рашдан, 23.Эҳсон Ҳаддад (с).

Захира: 12.Абдаллаҳ Ал Фаҳори, 22.Аҳмад Жуайди, 2.Муҳаммад Абунашеш, 4.Бара Марие, 14.Рожаи Айед, 16.Ферас Шилбая, 19.Анас Бани Яссин, 24.Юсуф Абу Жалбоуш, 26.Фади Авад. 

Қатар: 22.Мешал Баршам, 3.Ал Маҳди Али Мухтор (16.Буалем Хухи, 81), 4.Муҳаммад Ваад Ал Баяти, 5.Тариқ Салмон, 9.Юсуф Абдурисаг (17.Исмоил Муҳаммад, 63), 10.Ҳасан Ал Ҳайдос (6.Абдул Азиз Ҳатим, 53), 11.Акрам Афиф, 12.Лукас Мендес, 19.Алмоез Али, 20.Аҳмад Фатҳи Абдулла, 24.Жассим Жобир Абдусаллам (8.Али Асад, 53).

Захира: 1.Саад Ал Шиб, 21.Салаҳ Закария, 2.Педро Корреа, 7.Аҳмад Алаадин, 15.Бассам Ал Рави, 18.Султон Ал Брейк, 23.Мустафо Тариқ Машал, 25.Аҳмад Алғони.

Огоҳлантиришлар: А.Олван 18, С.Ал Ажалин 45+7, Я.Ал Наймат 86, Я.Абулайла 90+4 - А.Асад 90+9, М.Баршам 90+16


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. Қатар пенальтидан 3та гол урди ва кетма-кет иккинчи бор Осиё чемпиони бўлди.

90+5 - ГОООЛЛЛ! Яна Афиф, яна пенальти ва яна гол. Қатарда финалда учта 11 метрлик эвазига ғалаба қозонадиган бўлмоқда. Нималардир бўлди.

90+4 - Яна пенальти. Ҳакам биринчи офсайд деб қарор қабул қилган жойида ВАРга бориб пнальти қўйди. Иордания футболчилари ҳакам ва стадионга қараб кулганча қарсак чалиб қўйишди.

Ҳозир бош ҳакам яна ВАРга борди ва яна Иордания дарвозасига пенальти қўйиш мумкин ёки мумкин эмаслигини кўрмоқда.

Учрашувнинг асосий вақтига 13 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89 - Бош ҳакам Ма Нинг ВАРга бориб эҳтимолий қизил карточкани кўрди ва шарт эмас деб ҳисоблади.

86 - Язан Ал Наймат огоҳлантирилди.



81 - Қатарда ўзгариш: Жароҳат олган Ал Маҳди ўрнига Буалем Хухи майдонга тушди.

80 - Иорданияда ўзгариш: Ал марди ўрнига Салеҳ Ратиб тушди.

77 - Язан Ал найматнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ.

73 - ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Иорданиянинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Акрам Афиф яна пенальтидан гол урди ва яна Қатарни олдинга олиб чиқди.

72 - Яна пенальти, яна Иордания дарвозасига. Бош ҳакам Ма Нинг ВАРни бориб кўрди ва учрашувда иккинчи бор пенальти белгилади.

67 - ГООООЛЛЛЛЛ!!! Язан Ал Наймат ҳисобни тенглаштирди. Тўпни нозик тўхтатиш ва аниқ зарба. Иордания ўйинга қайтди дегандикку, ман интрига ҳам қайтди баҳсга.

63 - Қатарда ўзгариш: Юсуф Абдурисаг ўрнига Исмоил Муҳаммад тушди.

61 - Зарба кетидан яна зарбааа, аввалига Тамарининг ўнг оёқдаги зарбасини Баршам қайтарди, кейин Нурнинг товон билан тепган тўпи сал ноаниқ кетди. Иордания ўйинга қайтди, қайтганда ҳам ўйинни қиздирмоқда.

60 - Зарбааа, марказий ҳимоячи Язан Ал Арабнинг ярим қайчи услубидаги зарбасини яна Баршам қайтарди. Қатар посбонидан 1 дақиқа ичида иккита чиройли сейв.

59 - Зарбааа, Тамарининг пасидан кейин Эҳсон тепган кучли ва аниқ зарбани Баршам қайтарди.

57 - Зарбааа, Али Олваннинг қайчи услубидаги зарбаси ноаниқ чиқди.

53 - Қатарда ўзгаришлар: Ҳасан Ал Ҳайдос ўрнига Абдул Азиз Ҳатим, Жассим Жобир Абдусаллам ўрнига эса Али Асад тушди.

Иккинчи бўлимга старт берилди.



Биринчи бўлим ўз якунига етди. Афифнинг пенальтидан киритган ягона голи ҳозирча Қатарга ғалаба тақдим этмоқда.

45+7 - Ўйиндаги иккинчи сариқ карточка Иорданиянинг марказий ҳимоячиси Салим Ал Ажалинга кўрсатилди.

45+6 - Ал Тамарининг навбатдаги қулай нуқтадан берган зарбаси анча ноаниқ.

45+5 - Афиф бурчак зарбасини тўғри дарвозага тепиб кўрди, ҳимоячилар қайтаришди.

45+3 - Зарбааа, Ал Тамарининг аниқ ва дарвозага кириб кетаётган зарбасини Қатарнинг чап қанот ҳимоячиси Ваад қайтариб қолди.

45+2 - Акрам Афиф замблда олиб чиқиб кетилди, у оёғини қайириб олди.

45 - Низар Ал Рашданнинг узоқдан йўллаган зарбаси қўшни уй томонга кетди. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.


Афиф голни шу тарзда нишонлади.


33 - Зарбааа, Лукас Мендеснинг бош билан берган зарбасини Иордания посбони қайтариб қолди.

22 - ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Жабрланувчи Акрам Афифнинг ўзи пенальтини аниқ амалга оширди. Акрам ОК-2023 тўпурари бўлади.

20 - Пенальти. Ма Нинг Иордания дарвозасига пенальти белгилади. Абдуллоҳ Насиб Афифни орқасидан чалиб йиқитди.

18 - Ўйиндаги биринчи сариқ карточка Иорданиянинг 9-рақамдаги ўйинчиси Али Олванга кўрсатилди.


ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳамда Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ал Соний.


16 - Зарбааа, Язан Ал Наймат 20 мтерлардан кучли ва аниқ зарба йўллади. Қатар посбони Мешал баршам тўпни уриб юборди.

14 - Қатар тезкор қарши ҳужумга борди, Юсуф Абдурисаг тўпни олдириб қўйди.

8 - Зарбааа, Акрам Афифдан навбатдаги аниқ зарба ва яна рақиб посбони ўз жойида.

7 - Афифдан ўйиндаги биринчи аниқ зарбааа, Язид Абулайла ўз жойида.

3 - Учрашувдаги биринчи зарбани иорданияликлар етакчиси Муса Ал Тамари берди, ноаниқ.

1 - Учрашувга старт берилди.

- Бугунги учрашувда ўзбекистонлик Ильгиз Танташев тўртинчи, Андрей Цапенко эса бешинчи ҳакам вазифасини бажаради. 2019 йилги Осиё Кубоги финалини Равшан Эрматов бошқарганда бугун бош ҳакам бўлиб турган Ма Нинг тўртинчи ҳакам бўлганди.

- Ҳар иккала мамлакат мадҳиялари янгради, энди жамоалар ўйинолди расмий тадбирларни ўтказиб олишади. Иккала жамоа таркибида ҳам жиддий йўқотишлар йўқ, оптимал таркиблар майдонга тушган.


Финал учун чиқарилган тилла рангдаги махсус тўп.


Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! 1 ой давом этган Осиё Кубоги баҳслари бугун ўз якунига етади. Иордания ўз эртагини чиройли якунлаб қўядими ёки Қатар кетма-кет иккинчи бор Осиё чемпиони бўладими бир неча соатлардан кейин билиб оламиз. Учрашувдан матнли трансляцияни шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.

Рейтинг: -94   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика