Ла Лига. Ишончли ғалабани расмийлаштирган "Реал" жадвалда "Жирона"ни қувиб ўтди

Omonjon To`xtamirzayev
2 фев 2024
Ла Лига навбатдаги тур доирасида "Реал Мадрид" сафарда "Хетафе" билан куч синашди.

Хоселунинг 14 ва 56-дақиқаларда урган голлари "Мадрид"га ғалаба келтирди. 


"Хетафе" – "Реал Мадрид" 0:2
"Колисеум Альфонсо Перес" стадиони
Голлар
: 0:1 – 14 Хоселу, 0:2 – 56 Хоселу.

"Хетафе" – Сория, Кармона (Хорди, 46), Суарес, Дуарте (Латаса, 46), Альдерете, Альварес, Жене (Рико, 46), Максимович (Сантьяго, 88), Милья, Гринвуд, Майораль (Мата, 88).

"Реал Мадрид" – Лунин, Начо, Рюдигер (Камавинга, 46), Менди, Модрич, Вальверде, Тчуамени, Беллингем (Карвахаль, 88), Васкес, Винисиус Жуниор (Родриго, 75), Хоселу (Браим Диас, 88).

Огоҳлантиришлар: Жене (26), Менди (30).


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ

Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва "Мадрид" муҳим 3 очкони қўлга киритиб, Ла Лига жадвалида якка пешқадамга айланиб олди.

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

88-дақиқа. Хоселу ва Жуд Беллингем ўрнига Карвахаль ҳамда Браим Диас майдонга туширилди.   

84-дақиқа. Чап қанотдан узатмадан кейин Латаса ҳаводаги курашда Начодан устун келди ва зарба йўллади, Лунин ўз ўрнида.   

82-дақиқа. Модрич-Родриго-Жуд Беллингем комбинациясидан кейин англиялик ҳимоячиларни бир неча бор чалғитишга уриниб, кейин зарба берди, бироқ тўп барибир ҳимоячилардан бирининг оёғига тегиб, майдонни тарк этди. 

79-дақиқа. "Хетафе"нинг тезкор қарши ҳужумини Мэйсон Гринвуд кучли зарбаси билан якунламоқчи бўлди, бироқ унинг уриниши бироз ноаниқ чиқди.  

63-дақиқа. ҚАНАҚАСИГА? Бу вазиятда қандай қилиб гол ура олмасликни уддалагинини Винисиуснинг ўзи ҳам тушунтириб беролмаса керак. 

56-дақиқа. ГООООООЛ! Хоселудан дубль. Винсиус Жуниор голли узатма муаллифига айланди. 

52-дақиқа. Мэйсон Гринвуднинг зарбасидан кейин тўп устунга тегди.

46-дақиқа. Ўзгариш! Антонио Рюдигер ўрнига Эдуардо Камавинга ўйинга қўшилди. 

46-дақиқа. Ўзгаришлар! Жене Даконам ва Домингеш Дуарте ўрнига Диего Рико ҳамда Хуанми Латаса майдонга туширилди.   

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+4-дақиқа. Хоселунинг зарбасидан кейин бош ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус! 

45+2-дақиқа. "Реал Мадрид" кетма-кет бурчак зарбаларидан наф чиқара олмади. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

43-дақиқа. Йўқ, германиялик ҳимоячи майдонга қайтди ва ўйинни давом эттирадиган бўлди.   

41-дақиқа. Антонио Рюдигер ўйинни давом эттира олмайдиган кўринади. 

33-дақиқа. Феде Вальверде жарима майдончасига кираверишдан кучли зарба берди, лекин унга аниқлик етишмади.  

30-дақиқа. Огоҳлантириш! Бу сафар сариқ Ферлан Мендига кўрсатилди. Франциялик рақибининг оёғини босиб олди.  

26-дақиқа. Огоҳлантириш! Жене Даконам тўпга ета олмади ва Тчуаменининг оёғига зарба бергани учун сариқ карточка ишлаб олди. 

19-дақиқа. "Хетафе" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.  

14-дақиқа. ГОООООЛ! Хоселу дарвозабон ва ҳимоячининг сусткашлигидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очмоқда. 

12-дақиқа. Винисиус Жуниор дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, лекин Давид Сория жамоасини қутқарди.

9-дақиқа. Хоселу ўнг қанотдан узатилган тўпни дарвозага йўллагач, у тўсинга тегиб қайтди. Аммо ҳакам ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганини маълум қилди ва агарда гол урилганда ҳам инобатга олинмаган бўларди. 

6-дақиқа. Ҳозирча "Хетафе" фаол тарзда прессингда ишлашмоқда ва ўйин марказга яқин ҳудудларда ўтмоқда. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! 


Ҳар икки жамоа устозлари асосий таркиб борасида бир қарорга келишган.

"Хетафе" - "Реал Мадрид"

"Хетафе" - Давид Сория, Суарес, Жене, Дуарте, Альдерете, Альварес, Максимович, Милья, Кармона, Гринвуд, Майораль. 

"Реал Мадрид" - Андрей Лунин, Ферлан Менди, Антонио Рюдигер, Начо, Лукас Васкес, Лука Модрич, Орельен Тчуамени, Федерико Вальверде, Жуд Беллингем, Винисиус Жуниор, Хоселу.



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia