UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  2 09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  0 08:35Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  6 08:09Гвардиола «Сити»нинг муваффақиятсизликларига олиб келган хатосини айтди  13 07:38Суперлига. Бугун 3 та баҳс бўлиб ўтади  1 06:20Суперлига. "Насаф" "Хоразм"ни енголмади, "Бунёдкор" эса дарвозабоннинг қўпол хатоси сабабли ютқазди  7 02:00Қизиқарли ҳолат: ПСЖдан 19 метр узоқдаги жамоа Лига 1'га чиқди  9 01:54АПЛ. Де Брюйненинг ягона голи "Манчестер Сити"га ғалаба келтирди  39 01:21"Ливерпуль" Трентни "Реал"га қўйиб юборишга тайёр, фақат бир қанча шартлар билан  2 00:41Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" асосий рақобатчисини мағлуб қилди ва "учиб кетиш ҳудуди"дан узоқлашди  1 00:15Лаутаро Мартинесда ҳали имкон бор  0 23:43Илёс Зейтуллаев: "Ютганимизда бугун қаҳрамон бўлар эдик"  8 23:22Клублар ўртасидаги ЖЧ вақтида "Реал"ни бошқа мураббий бошқариши мумкин  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Ютқазаётган вақтимизда ҳам режамиздан чекинмадик ва ҳақли ғалабага эришдик"  3 22:28Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди  34

"Шўртан" 5 нафар янги футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири Баҳрайнда ўйнаган Янгиликлар

"Шўртан" 5 нафар янги футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири Баҳрайнда ўйнаган

Суперлигага чиқишни мақсад қилган "Шўртан" таркибни кучайтираётганидан хабарингиз бор.

Бугун ҳам жамоага келиб қўшилган бир қатор футболчилар билан шартномалар имзоланди.

- Ўтган мавсумда Бухоронинг “Бухоро” жамоаси шарафини ҳимоя қилган Жасур Холтўраев янги мавсумда жамоага ёрдам беради. Футболчи "Шўртан" билан бир йиллик шартномага имзо чекди.




- 28 ёшли тажрибали ҳимоячи Миржалол Жумаев ҳимоя чизиғини кучайтирмоқда. Миржалол ҳам "Шўртан" билан бир йиллик шартнома имзолади.




- “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси, ўтган мавсумда “Бухоро” жамоасида ҳаракат қилган Маҳмуд Жўрабоев ҳам таркибга келиб қўшилди. Ёш ҳужумчи 2024 йил охиригача Ғузор клуби билан бирга бўлади.




- Ўтган мавсумда Яйпаннинг “Турон” жамоасида ҳаракат қилган Сардор Садуллаев ҳам янги мавсумни Ғузорда бошлайди. Тажрибали ҳимоячи "Шўртан" билан бир йиллик келишувга эришди.




- Сўнгги мавсумларда легионер мақомида бўлган тажрибали дарвозабон Мирзоҳид Маматхонов 2024 йилда жамоага ёрдам беради. Тажрибали дарвозабон сўнгги мавсумни Баҳрайннинг “Будаия” жамоасида ўтказган.




- Шунингдек, ўтган мавсумда "Шўртан" шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳимоячи Улуғбек Худойбердиев билан ҳам амалдаги шартнома узайтирилди.




Мураббийлар селекция ишларини давом эттиришмоқда.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика