UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  3 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  4 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2

Бразилия терма жамоаси устози ишдан бўшатилди Янгиликлар

Бразилия терма жамоаси устози ишдан бўшатилди

"Globo Esporte" хабарига кўра, Бразилия терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Фернандо Диниз лавозимидан озод этилди.

Бундай қарорни Бразилия Футбол Конфедерацияси раҳбари Эдналдо Родригес қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, Диниз 2023 йилнинг ёзида жамоани қабул қилиб олган ва Бразилия терма жамоасини 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашида атиги 6 ўйинда бошқарган, унда Боливия ва Перу устидан ғалаба қозонган, Венесуэла билан дуранг ўйнаган, шунингдек, Уругвай, Колумбия ва Аргентинадан мағлубият аламини тотиб кўрган. 

Фернандо Диниз 2024 йилнинг ёзида Карло Анчелотти тайинлангунига қадар Селесао мураббийи бўлиши тахмин қилинганди, бироқ италиялик мутахассис "Реал"да қолишга қарор қилди ва мадридликлар билан янги шартнома имзолади.

Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ҳозирда "Сан-Паулу"ни бошқараётган Доривал Жуниор ҳисобланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика