UZ

Сўнгги янгиликлар

01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  5 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  57 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5

Осиё Кубоги. Ўзбекистон таркибида нечта футболчи мусобақада дебют қилиши мумкин? Янгиликлар

Осиё Кубоги. Ўзбекистон таркибида нечта футболчи мусобақада дебют қилиши мумкин?

Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубоги учун якуний таркиби эълон қилинди.

Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубоги учун якуний таркиби эълон қилинди. Мусобақага йўл олган таркибдаги аксарият футболчилар учун бу илк Осиё Кубоги ҳисобланади. Айрим етакчилар учун эса бу биринчиси эмас. Уларда бу борадаги кўникма шаклланган. Хўш, етакчи футболчиларимиз Осиё Кубогида қачон дебют қилишган?

Фарруҳ Сайфиев

2019 йил. 28 ёш

Ўзбекистон терма жамоасининг чап қанот ҳимоячиси илк бор 2015 йил Австралиядаги Осиё Кубогида таркибга киритилган. Қизиқ ҳолат, Сайфиев "кенгурулар" юртидаги турнирда бирорта ўйин ўтказмасдан сариқ карточка билан жазоланган. Лекин дебюти 4 йил кейинга сурилган. 2019 йил Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз гуруҳ босқичининг 3-турида Япония билан тўқнаш келади. Шу куни туғилган кунини нишонлаган Фарруҳ Сайфиев Осиё Кубогида дебют учрашувини ўтказган. Тажрибали ҳимоячи мусобақа давомида 2та ўйинда майдонга тушган. Австралия билан кечган нимчорак финал учрашувида захирадан Олег Зотеевнинг ўрнига қўшилган эди. БААдаги Осиё Кубоги унинг учун фаолиятидаги учинчи қитъа турнири ҳисобланади. 

Азиз Турғунбоев

2019 йил. 24 ёш

Азиз Турғунбоев ҳам Фарруҳ Сайфиев каби 2019 йил Осиё Кубогида Япония билан учрашувда дебютини амалга оширган. Бу пайтда у 24 ёшда эди. Тезкор вингер мусобақада Австралия билан ўйинда ҳам захирадан туширилган. 


Осиё Кубоги-2019.
"F" гуруҳи, 3-тур.
ЯПОНИЯ - ЎЗБЕКИСТОН 2:1
17 январь 2019. Ал Айн. "Ҳалифа Бин Зайед" стадиони. (18:30 Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Муҳаммад Абдулла Муҳаммад (БАА)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Ал Ҳаммади ва Ҳасан Ал Маҳри (иккиси БАА)
Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Аммар Ал Жунайби (БАА) ва Али Сабоҳ Ал Қайси (Ироқ)
Захира ҳаками: Хуп Вейминг (Хитой)
Голлар: Элдор Шомуродов 40, - 0:1. Йошинори Муто 43, - 1:1. Цукаса Шиотани 57, - 2:1.
Япония (4-2-3-1): 23.Даниэль Шмидт, 3.Сеи Муроя, 20.Томоаки Макино, 2.Гента Миура, 4.Шо Сасаки - 17.Тошихиро Аояма, 18.Цукаса Шиотани - 14.Жунья Ито, 11.Коя Китагава (16.Такехиро Томиясу, 90+3), 10.Такаши Инуи (8.Генги Харагучи, 81) - 13.Йошинори Муто (6.Ватару Эндо, 85).
Захира: 1.Масааки Хигашигучи, 5.Юто Нагатомо, 7.Гаку Шибасаки, 9.Такуми Минамино, 12.Шуичи Гонда, 15.Юя Осако, 18.Томиясу Такехиро, 19.Хироки Сакай, 21.Ритсу Доан, 22.Мая Йошида
Ўзбекистон (4-2-3-1): 1.Игнатий Нестеров - 6.Даврон Ҳошимов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 15.Егор Кримец, 4.Фарруҳ Сайфиев - 18.Фозил Мусаев (7.Сардор Рашидов, 76), 19.Отабек Шукуров - 17.Достонбек Ҳамдамов (16.Азизбек Турғунбоев, 65), 22.Жавоҳир Сидиқов, 8.Икром Алибоев - 14.Элдор Шомуродов (10.Марат Бикмаев, 69).
Захира:  21.Ўткир Юсупов, 12.Санжар Қувватов, 3.Достон Турсунов, 2.Акмал Шораҳмедов, 13.Олег Зотеев, 11.Жалолиддин Машарипов, 9.Одил Аҳмедов, 5.Анзур Исмоилов, 23.Одил Ҳамробеков.


Отабек Шукуров

2019 йил. 22 ёш. 

Бугунги кунга келиб Ўзбекистон терма жамоасининг марказдаги асосий фигурасига айланган Отабек Шукуровнинг Осиё Кубогидаги дебюти Эктор Купер даврига тўғри келади. Аргентиналик 2019 йил БААда кечган мусобақанинг илк туридан ўрин олган Ўмон билан баҳсда Шукуровга ишонч билдирган. Ярим ҳимоячи ўша турнирда барча 4та ўйинда ҳаракат қилган. Ҳозирда аввалги мусобақалардагидек Аҳмедов, Кападзе, Ҳайдаров, Жепаров каби етакчилар йўқ. Эндиликда бу ролни Отабек Шукуров бажаради. Ўйлаймизки, унинг фаолиятидаги иккинчи Осиё Кубоги омадли чиқади. 

Жалолиддин Машарипов

2019 йил. 25 ёш. 

Жалолиддин Машарипов ҳам бу турнирда терма жамоа етакчиси сифатида гавдаланади. Футболчи илк бор 2019 йил БАА мезбонлик қилган Осиё Кубогида майдонга тушган. Машарипов 25 ёшда Осиё Кубогида дебют қилган. Дебют учрашувида вакилларимиз Ўмонни иродали тарзда мағлуб этганди. 

Осиё Кубоги-2019.
"F" гуруҳи, 1-тур.
ЎЗБЕКИСТОН - УММОН 2:1

Шаржа шаҳри, "Шаржа стадиони".
Ҳакамлар:
Ко Хюнг Жин, Юн Кванг Йол, Парк Санг Жун (Жанубий Корея)
Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Ким Донг Жин (Ж.Корея), Дилан Перера (Шри Ланка)
Захира ҳаками: Моҳд Юсри Муҳаммад (Малайзия)
Голлар: Одил Аҳмедов 33, - 1:0. Муҳсин Ал Гассани 78, - 1:1. Элдор Шомуродов 85, - 2:1.

Ўзбекистон (4-2-3-1): 1.Игнатий Нестеров - 2.Акмал Шораҳмедов, 15.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев - 9.Одил Аҳмедов, 19.Отабек Шукуров - 7.Сардор Рашидов (17.Достонбек Ҳамдамов, 59), 22.Жавоҳир Сидиқов, 11.Жалолиддин Машарипов (8.Икром Алибоев, 79) - 10.Марат Бикмаев (14.Элдор Шомуродов, 82).
Захира: 21.Ўткир Юсупов, 12.Санжар Қувватов, 3.Достон Турсунов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 4.Фаррух Сайфиев, 6.Даврон Ҳошимов, 23.Одил Ҳамробеков, 18.Фозил Мусаев, 16.Азиз Турғунбоев.
Уммон (4-2-3-1): 18.Файз Ал Рушайди - 11.Саад Ал Муҳайни, 13.Ҳалид Ал Брайки, 2.Муҳаммад Ал Мусаллами, 17.Али Ал Бусайди - 12.Аҳмад Кану, 23.Ҳабиб Ал Сади - 15.Жамелл Ал Яҳмади (9.Муҳаммад Ал Гассани, 88), 10.Муҳсин Ал Халди, 6.Раед Солиҳ - 7.Ҳалид Ал Ҳажри (16.Муҳсин Ал Гассани, 67).
Захира: 1.Аммар Ал Рушаиди, 22.Аҳмад Ал Раваҳи, 19.Маҳмуд Ал Мушаифри, 3.Муҳаммад Фараж, 5.Муҳаммад Ал Шиба, 20.Салаҳ Ал Яҳёи, 21.Матаз Солиҳ, 14.Али Ал Жабри, 8.Ясин Ал Шеяди, 4.Муҳаммад Ҳасиб 

Жамшид Искандеров ва Игорь Сергеев

2015 йил. 21 ёш.

Бу икки ўғлон бир пайтлар ёшгина йигитча сифатида мухлислар қалбига кириб бораётганди. 2015 йилги Осиё Кубоги эса Искандеров ва Сергеев учун дебоча вазифасини ўтаган. 21 ёшда бўлишига қарамасдан Миржалол Қосимов мусобақада 3тадан ўйида имконият тақдим қилган. Сергеев дебют учрашувидаёқ КҲДР дарвозасига ғалаба голини урганди. Кечагидек эсимда, мактаб директори котибасининг хонасидаги телефон орқали уйга қўнғироқ қилиб ўйин натижасини эшитгандим. Қўлимдаги телефон интернетга кирмас, ўйинлар кундузи бўлгани учун телефон орқали ёки қоровул хонасидаги телевизордан билардим. Орадан 9 йил ўтиб Искандеров ва Сергеев яна Осиё Кубогида қатнашадиган таркибдан жой олди. 4 йилдан сўнг улар 34 ёшни қаршилашини ҳисобга олсак, бу турнирда улар бор кучларини ва нималирга қодирлигини кўрсатиши керак. Ҳужум чизиғида Шомуродовнинг йўқлиги Сергеевда имкониятларни янада оширади. Истаймизми ёки йўқ асосий юк унга тушади. Игорь Сергеевга катта умидлар боғланган. 


Ўзбекистон - КХДР 1:0
10 январь 2015. Сидней. "Австралия" стадиони
Бош ҳакам: Наваф Абдулла Ғоят Шукрилла (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари: Ёсиф Ҳалил Иброҳим Тулефат, Иброҳтим Муборак Сабт Муса (Баҳрайн)
4-5 ҳакамлар: Амар Али Аюдулла Жумаа Алнаиби (БАА), Азман бин Исмоил (Малайзия)
Назоратчи: Ишияма Нобору (Япония)
Гол: Игорь Сергеев 62, - 1:0.

Ўзбекистон:12.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азизбек Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров, 9.Одил Аҳмедов (4.Сардор Рашидов, 71), 11.Игорь Сергеев (6.Баҳодир Насимов, 87), 17.Санжар Турсунов (10.Жамшид Искандеров, 90+2), 18.Тимур Кападзе, 19.Виталий Денисов, 23.Акмал Шораҳмедов.
Захирадагилар: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Егор Кримец, 13.Лутфулла Тўрев, 14.Шуҳрат Муҳаммадиев, 15.Жасур Ҳасанов, 16.Воҳид Шодиев, 21.Акбар Тўраев, 22.Фарруҳ Сайфиев.
КХДР: 1.Ри Мёнг Гук, 3.Жанг Сонг Хёк, 4.Жон Кванг Ик, 8.Рянг Йонг Ги, 9.Пак Сонг Чол, 10.Пак Кванг Рёнг, 11.Жонг Ил Гван, 15.Жанг Кук Чол, 16.Ча Жонг Хёк, 17.Со Хён Ук (12.Ом Чол Сонг, 64), 19.Ри Йонг Жик.
Захирадагилар: 2.Ри Чанг Хо, 5.Хан Сонг Хёк, 6.Ро Хак Су, 13.Сим Хён Жин, 14.Кё Сонг Хёк, 20.Чое Вон, 21.О Хёк Чол, 22.Жу Кванг Мин.
Огоҳлантиришлар: Ри Йонг Жик 78, Акмал Шораҳмедов 84


Қатардаги Осиё Кубогида "оқ бўрилар" сафида 20 нафар футболчи дебют учрашувини ўтказиши мумкин: Ўткир Юсупов (33 ёш), Абдувоҳид Неъматов (22 ёш), Ботирали Эргашев (28 ёш), Хожиакбар Алижонов (26 ёш), Рустам Ашурматов (27 ёш), Умар Эшмуродов (31 ёш), Ҳусниддин Алиқулов (24 ёш), Шерзод Насруллаев (25 ёш), Абдулла Абдуллаев (26 ёш), Абдуқодир Ҳусанов (19 ёш), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (22 ёш), Зафармурод Абдираҳматов (20 ёш), Одил Ҳамробеков (27 ёш), Остон Ўрунов (23 ёш), Хожимат Эркинов (22 ёш), Аббосбек Файзуллаев (20 ёш), Жамшид Болтабоев (27 ёш), Диёр Холматов (21 ёш), Бобир Абдихолиқов (26 ёш), Азиз Амонов (26 ёш). 

Осиё Кубоги-2023

Бош мураббий: Сречко Катанец

Терма жамоани ўртача ёши: 26,39

Олимпия терма жамоаси ёшидаги футболчилар: 7 нафар - Абдувоҳид Неъматов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Зафармурод Абдираҳматов, Абдуқодир Ҳусанов, Диёр Холматов, Аббосбек Файзуллаев, Хожимат Эркинов

Легионерлар: 9 нафар - Жалолиддин Машарипов ("Пансерраикос", Греция), Отабек Шукуров ("Карагюмрук"), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Рустам Ашурматов ("Рубин", Россия), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор", Туркия), Абдулла Абдуллаев ("Хорфаккан" ), Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс", Франция), Игорь Сергеев ("Патум Юнайтед", Таиланд), Бобир Абдиҳолиқов ("Ордабаси", Қозоғистон)  

Энг ёши катта футболчи: Ўткир Юсупов (33 ёш)

Энг ёш футболчи: Абдуқодир Ҳусанов (19 ёш)

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика