

Жамоа футболчи билан 2 йиллик шартнома имзолади.
Маълумот учун, Манучеҳр Сафаров ўтган мавсумни Тошкентнинг "Локомотив" клубида ўтказди. Ярим ҳимоячи Про лига мусобақасида жами 13 та учрашувда 1074 дақиқа ҳаракат қилиб, 1 та гол уришнинг уддасидан чиқди.
Футболчи фаолияти давомида Тожикистоннинг "Хўжанд", "Локомотив" ва "Истиқлол" клубларида тўп тепган, шунингдек, 2022 йилда Эроннинг "Персеполис" клубида ҳам фаолият олиб борган. Манучехр Сафаров Тожикистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида ва 2019 йилдан буён миллий терма аъзоси ҳисобланади.



