⚡️Эшитдик-да! "Пахтакор" эркин агентга айланган Остон Ўруновга қизиқмоқда

Оқил Абдубарноев
7 дек 2023, 20:40
Яқиндагина Ўрунов "Навбаҳор" билан хайрлашганди.

Бизга маълум бўлишича, "Пахтакор" вакиллари футболчи билан алоқага чиқишган.

22 ёшли вингер жорий мавсум наманганликлар сафида барча мусобақаларда 35 ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Ўрунов "Пахтакор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 

Бугун Остон Ўрунов championat.asia талқинига кўра 2023 йилги Суперлиганинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб топилди ва йил рамзий терма жамоасидан жой олди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia