"Спортинг" ҳимоячиси Гонсалу Инасиуни "Реал"га сотишга рози

Omonjon To`xtamirzayev
6 ноя 2023
Португалия клуби мадридликларга 45 млн евро ва 15 млн бонуслар эвазига Гонсалуни сотишга қарши бўлмайди.

"Манчестер Юнайтед" – "Реал"нинг футболчи учун курашдаги асосий рақиби. Бироқ ҳимоячининг ўзи "Реал"га ўтишни маъқул кўрмоқда.

Ўз навбатида, "қироллик клуби" ҳимоя чизиғини кучайтириш ниятида ва Инасиуни Мадридда ўйнаб кета олади, деб ҳисоблайди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: As