"Орзулар театри" "Ҳеч нарса театри"га айланди, бу жуда ачинарли" — Невилл

Sherzod Nurmatov
2 ноя 2023
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Англия Лига Кубоги доирасида ўз уйида "Ньюкасл"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:3) собиқ жамоасини танқид қилди.

"Кеча биз "Орзулар театри" ("Манчестер Юнайтед" стадиони – Олд Траффорд" – таҳр.) "Ҳеч нарса театри"га айланганини кўрдик. "Юнайтед"нинг ҳар бир мухлиси ўзини зериккан ҳис қилди. Майдонда футболчилар шокда эдилар, ўйин аянчли кўринди. Тен Ҳаг барча мухлислар олдида ожиз кўринишда гавдаланди. Биз буни аллақачон кўрганмиз, бу қандай тугашини биламиз. Етар!", – деди Невилл.

"Манчестер Юнайтед" 10-турдан кейин 15 очко билан АПЛ мусобақа жадвалида 8-ўринда бормоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports