

Ўйин ҳақида
"77-дақиқагача ўйин назоратимиз остида эди, биз рақибга кўп имкон бермадик. Икки очко йўқотганимиздан хафаман.
Биринчи гол "Арсенал"га ишонч берди. 13 дақиқа ичида яна битта ўтказиб юбордик. Шунга қарамай хурсандман, чунки рақобатбардош жамоа бўлдик".
Мудрикни алмаштириш ҳақида
"У яхши ўйнади, бироқ Мудрик ўсишда давом этиши керак. Фикримча, у ҳалиям яхши формасига қайтгани йўқ.
Ўйин 2:1дан кўра 3:0га яқин эди. Биз 2:0га рози бўлмай, босим ўтказишга ҳаракат қилдик" - дейди "Челси" устози.



