"Эйр Форс" жума куни хусусий ҳарбий самолётда Ўзбекистонга учиб келади

Sherzod Nurmatov
29 сен 2023
Ироқ Вакиллар палатаси раисининг биринчи ўринбосари Муҳсин Ал Мандалавий ўз қароргоҳида "Эйр Форс" маъмурий-бошқарув ходимларини қабул қилди.

Ироқ парламенти сайтининг хабар беришича, клуб аъзолари билан учрашувда биринчи ўринбосар Мудофаа вазири Сабет Ал Аббоси билан телефон орқали суҳбатлашди ва жума куни эрталаб хусусий ҳарбий самолётни қўриқлаш ва "Эйр Форс" клубининг футбол турнирида иштирок этишини таъминлаш учун вазирнинг рухсатини олган. 

Ироқ клуби эртага Тошкентга учиб келиши режалаштирилган.

ОЧЛ 2-тури доирасидаги ОКМК – "Эйр Форс" беллашуви 2 октябрь куни ОКМК спорт мажмуасида 17:00 да старт олади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: iq.parliament.iq