UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Расман: Конор Галлахер "Атлетико"дан "Тоттенхэм"га ўтди. Трансфер суммаси аниқ  0 21:02Хитой U-23 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги натижалари барчасини айтиб турибди. Уларга қарши жанг қиламиз"  1 20:40ОКМК ва "Динамо" ўзаро дуранг қайд этишди. Илёсов, Ҳожимирзаев ва Мустафоев билан интервью  1 20:23Расман: Отабек Жўрақўзиев "Сўғдиёна" клуби аъзосига айланди  2 19:59"Бунёдкор" Чехия иккинчи даражали лигаси вакилига ютқазди  3 19:36Гвардиола рекорд ўрнатди, бу рекордга Ҳусановнинг ҳам алоқаси бор  4 19:09"Барселона" бош мураббийи Алонсо истеъфоси ҳақида гапирди  27 18:37U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби — Хитой!  17 17:55Назорат ўйини. Ўзбекистон U-19 Туркияни мағлуб этди  4 17:38Назорат учрашуви. ОКМК - "Динамо" 1:1  2 16:37Микель Артета: "Хаверцни жуда соғинган эдик. Унинг қайтиши жамоа учун катта ёрдам бўлади"  0 15:44Оскар Гарсия: "Арбелоа фақат Моуриньо ҳақида гапиргани учун мураббий бўлди"  12 15:16Алонсо "Реал" машғулотларининг бирида: "Болалар боғчасини бошқараман деб ўйламагандим!"  30 14:46"Локомотив" австралиялик футболчи билан шартнома имзолади  10 14:21"Аякс" Ибрагимовичнинг ўғлини "Милан"дан ижарага олди  0

Милан Митрович билан боғлиқ вазиятда аслида нима бўлган эди? Янгиликлар

Милан Митрович билан боғлиқ вазиятда аслида нима бўлган эди?

"Сўғдиёна" жамоаси Суперлиганинг 16-турида Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлди.

Муросасиз кечган баҳсда ҳисоб очилмади. Ўйиндаги барчанинг диққатини тортган вазият Милан Митрович ва болбойлар ўртасидаги зиддиятли вазият бўлди. Биз бу борада аниқлик киритиш мақсадида "Сўғдиёна" кипери Милан Митрович билан боғландик.


- Милан кеча аслида вазият қандай бўлган эди? 

- Менинг нарсаларимга тегишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу менинг муқаддас сувим эди. 

- Сизнингча сувингизга ким тегинган ва олиб қўйган?

- Билмайман. Дарвоза ортида ким турганини билмайман. Шунчаки олиб қўймади, ўғирлади. Бунинг фарқи катта. 

- Айримлар учун вазият ўйин чўзиш ҳолатидек кўринди...

- Қолганларнинг фикри мени қизиқтирмайди. Нега муқаддас сувимни ўғирлагани қизиқтиради. Менинг нарсамни ўғирлашга кимнинг ҳаққи бор? Орангизда дуо қилган нарсангизни кимдир ўғирлаб кетса, қандай ҳис қиласиз?

- Учрашувдан сўнг мазкур ҳолатга аниқлик киритиш учун стадиондагилар билан гаплашдингизми?

- Йўқ мен дарҳол кетдим. Чунки бизнинг массажистимиз у ерга келиб менга сувни қайтариб беришларини сўрашганда, улар уни қайтариб беришди ва ўйин тугаши билан нима бўлганини ўзлари кўришди. 

- Миш-мишларга қараганда "Сўғдиёна" доктори адашиб сувингизни олиб кетиб қолган?

- Энди улар мени айблаш учун турли гапларни ёзишади. Лекин нима бўлишидан қатъий назар менга барибир мен шундай муносабатда бўлдим. Улар мен учун муқаддас нарсани ўғирлашса, яна жавоб беришимни айтдим.  Тўпни йиғаётган болалар бундай қилмасди. Менимча, бу одам болаларга менинг сувимни ўғирлаш кераклигини айтган. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика