UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  0 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  2 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  6 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  6 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  4 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2

Суперлига. Кескин курашларга бой ўйинда "Сўғдиёна" "Нефтчи" билан бир очкодан бўлишиб олди Янгиликлар

Суперлига. Кескин курашларга бой ўйинда "Сўғдиёна" "Нефтчи" билан бир очкодан бўлишиб олди

Coca Cola Суперлигасининг 16-тури доирасидаги "Нефтчи" – "Сўғдиёна" баҳси якунига етди.

Нефтчи

Суперлига. 16-тур

11/08/2023, 20:00

0
:
0
Тугади

Сўғдиёна

45'
90'
32'  Гиорги Никабадзе
55'  Бачана Арабули (Улуғбек Ҳошимов)
64'  Лутфулла Тўраев (Аббос Ғуломов)
64'  Мирзоҳид Ғофуров (Диёр Туропов)
69'  Улуғбек Ҳошимов
82'  Муҳсин Убайдуллаев (Томислав Мрчела)
82'  Гиорги Никабадзе (Иззат Абдуллаев)
90'  Иззат Абдуллаев
90'  Иззат Абдуллаев
28'  Дзенан Займович
38'  Жавоҳир Қаҳрамонов
60'  Самандар Синдаров (Улуғбек Кенжаев)
60'  Миржалол Абдумуталов (Нодиржон Сойибов)
72'  Улуғбек Кенжаев
72'  Дзенан Займович (Самандар Мавлонқулов)
86'  Лупче Дориев (Жасур Ёқубов)
86'  Милан Митрович

Суперлига-2023, 16-тур

"Нефтчи" – "Сўғдиёна" 0:0 

11.08.2023, 20:00

"Истиқлол" стадиони, Фарғона

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин

Қанот ҳакамлари: Ҳусан Худойбердиев, Ислом Носиров

Захира ҳаками: Умиджон Раҳимжонов

ВАР ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев

АВАР ҳаками: Анвар Маражабов

Назоратчи: Зокир Қодиров

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

"Нефтчи": 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода, 8.Шароф Муҳитдинов, 13.Лутфулла Тўраев (70.Аббосжон Ғуломов, 64), 19.Мирзоҳид Ғофуров (23.Диёржон Туропов, 64), 21.Муҳсинжон Убайдуллаев (5.Томислав Мрчела, 82), 22.Гиорги Никабадзе (11.Иззатилла Абдуллаев, 82), 24.Ғулом Ҳайдар Гулямов, 26.Олейсей Ларин, 40.Бачана Арабули (9.Улуғбек Ҳошимов, 55).

Захира: 45.Акбар Тўраев, 3.Нодирхон Неъматхонов, 28.Фозил Мусаев, 77.Билолжон Тошмирзаев.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 3.Абдуллоҳ Омоналиев, 6.Алишер Салимов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 9.Зенан Займович (88.Самандаржон Мавлонқулов, 72), 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 14.Люпчо Дориев ( 2.Жасурбек Ёқубов, 86), 15.Тарик Исич, 18.Миржалол Абдумуталов (32.Нодиржон Сойибов, 60), 80.Самандар Синдаров (90.Улуғбек Кенжаев, 60), 93.Марко Колакович.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Элёр Орифов, 20.Амирбек Файзиев, 21.Шоҳруҳжон Мухсинов, 22.Санжар Шоаҳмедов.

Огоҳлантиришлар: Зенан Займович (28), Гиорги Никабадзе (32), Жавоҳир Қаҳрамонов (38), Улуғбек Ҳошимов (69), Улуғбек Кенжаев (72), Милан Митрович (86), Иззатилла Абдуллаев (90+3).

Четлатиш: Иззатилла Абдуллаев (90+7).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

90+7. Иззатилла Абдуллаев қўполлик ишлатгани боис яна сариқ олди ва бу автоматик қизил карточкага айланди. 

90+7. "Нефтчи" жарима зарбасига эга бўлди, аммо бундан самара чиқмади.

90+3. Майдонда тала-тўп бошланиб кетди. Ҳакам жанжал қилган футболчилардан бири – Абдуллаевни огоҳлантирди. 

90. Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшиб берилди.  

86. "Сўғдиёна"да алмаштириш: Дориев ўрнига Ёқубов баҳсни тугатиб қўяди. 

86. Митрович вақтни чўзгани учун сариқ карточка олишга ҳам улгурди. 

84. Бурчакдан оширилган тўпни қайтараётганда рақиб билан тўқнашиб кетган Митровичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

82. "Нефтчи"да 2 та ўзгариш: Убайдуллаев ўрнига Мрчела, Никабадзе ўрнига Абдуллаев туширилди. 

80. Адҳамзоданинг узатмаси ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди. 

78. Зарба! Шароф Муҳитдинов қанотдан узатилган тўпни бош билан дарвозага йўналтира олмади.

76. Улуғбек Ҳошимов ўнг қанотдан олдинга бораётганида Муҳаммадсафо Фозилов томонидан қўполлик эвазига тўхтатиб қолинди. 

74. "Сўғдиёна"да ўзгариш: Займович ўрнига Мавлонқулов туширилди.

72. Улуғбек Кенжаев қўполлик ишлатгани, сўнгра жанжаллашгани боис сариқ карточка олди. 

71. Зарбаа! Туроповнинг зарбасидан кейин Митрович тўпга эга чиқди. 

69. Тўпни қўли билан ўйнаган Ҳошимовга сариқ кўрсатилди.

68. Ҳакам VAR'га мурожаат этмоқда. Гол урилган вазиятда Улуғбек Ҳошимов қўл билан ҳаракат қилгани маълум бўлди ва гол бекор бўлди. 

66. ГОЛУмар Адҳамзода қанотдан кириб бориб, узатмани амалга оширди, дарвозабрн Митрович тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди.

64. Зарбааа! Аббос Ғуломовнинг кучли зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

64. "Нефтчи"да 2 та алмаштириш: Тўраев ўрнига Ғуломов, Ғофуров ўрнига Туропов ўйинга қўшилди. 

63. Зарбааа! Никабадзенинг зарбасини Митрович ушлаб олди ва жамоаси жонига ора кирди,

60. "Сўғдиёна"да 2 та ўзгариш: Самандар Синдаров ўрнига Улуғбек Кенжаев, Миржалол Абдумуталов ўрнига Нодиржон Сойибов майдонга тушди

58. Муҳсин Убайдуллаев "Сўғдиёна" азоси билан тўқнашувда жабрланди ва ҳакамга эътироз билдирмоқда. 

57. Ўйин темпи юқори, икки жамоа ҳам босим қўллашга уринмоқда — тўп "Нефтчи"да бўлганида "Сўғдиёна", тўп "Сўғдиёна"да бўлганида "Нефтчи".

55. "Нефтчи"да ўзгариш: Арабули ўрнига Ҳошимов тушди. 

54. Адҳамзода қарши ҳужумга ўтиб кетди, аммо рақиблар қуршовида қолгани учун тўпни йўқотди. 

51. Зарба! Муҳитдиновнинг узоқдан йўллаган зарбасидан сўнг Митрович тўпни илиб олишга эришди. 

49. Зарба! Гулямовнинг олисдан берган зарбаси анча ноаниқ. Ох-хооо!

48. Гулямовнинг чап қанотдан белгиланган жарима зарбасидан узатган тўпини Митрович эгаллаб олди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 

45+3. Алишер Салимов тиббий ёрдамга муҳтож кўринмоқда. Йўқ, ҳаммаси жойида. Ҳакам Салимов билан гаплашди ва унинг ҳолати яхши эканлигини билгач, ўйинни давом эттиришга буйруқ берди. 

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди. 

43. Зарбааа! Муҳаммадсафо Фозиловнинг зарбаси жуда хавфли, аммо ноаниқ бўлди.

38. "Сўғдиёна" сардори Жавоҳир Қаҳрамонов Муҳсин Убайдуллаевга нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди. 

37. Ўйин аёвсиз тус олди. Курашлар, қўполликлар талайгина.

35. Иван Бошкович тўхтовсиз эътироз билдиргани учун сариқ карточка олди. 

32. Гиорги Никабадзе ҳаводаги курашда қоидани бузгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

30. Зарбааа! Никабадзе кучли зарбаси орқали дарвоза устунини пойлади! Даҳшат! 

28. Зенан Займович қоидани бузгани боис огоҳлантирилди.

26. Зарба! Алишер Салимовнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

23. Бу гал Лутфулла Тўраев Абдуллоҳ Омоналиевги нисбатан қоидани бузди, жарима тўпи.

21. Самандар Синдаров чап қанотдан олдинга бориб, Муҳсинжон Убайдуллаев билан тўқнашиб кетди, Убайдуллаевнинг оёғи бироз лат еди. 

19. Зарбаааа! Гиорги Никабадзенинг яқин масофадан йўллаган чалғитувчи зарбаси хавфли, аммо ноаниқ кетди. 

14. Зарбаааа! Люпчо Дориевнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

13. Ҳакам ва икки жамоа аъзолари орасида қандайдир зиддият юзага келди. "Сўғдиёна" жарима зарбаси тепади. 

11. Фарғоналик ишқибозлар севимли жамоаларини астойдил қўллаб-қувватлаб туришибди. 

8. Умар Адҳамзода Фозилов томонидан йиқитилди. 

5. Бош ҳакам VAR билан маслаҳатлашиб, қарорни ўз кучида қолдирди. 

4. ГОЛ! Никабадзе дарвозани ишғол қилди, бироқ Мирзоҳид Ғофуров офсайдда қолиб кетгани боис гол бекор қилинди. 

1. Ўйин бошланди! 

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика