Жамшид Саидов — "Қизилқум" бош мураббийи

Mirjalol Normatov
20 июн 2023
Суперлиганинг навбатдаги тур учрашувига тайёргарлик кўраётган "Қизилқум" жамоасида бош мураббий алмашди.

Ушбу лавозимда эндиликда Жамшид Саидов фаолият юритади. Шу кунга қадар бош мураббий бўлиб ишлаб келаётган Тачмурад Агамуродов жамоа мураббийлар штабида фаолиятини давом эттиради. Жамоани янги мавсумга Асрор Алиқулов тайёрлаган ва ундан кейин Тачмурод Агамуродов вақтинча жамоани бошқарганди.

Жамшид Саидов ҳақида:

Туғилган куни: 14.02.1978

Туғилган жойи: Ўзбекистон -- Бухоро

Фаолият юритган жамоалари: "Бухоро" (бош мураббий), "Локомотив" (ёрдамчи мураббий).


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Қизилқум" матбуот хизмати