

Бу ҳақда Мадрид клуби расмий сайти расман хабар берди.
19 ёшли англиялик билан келишув 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
15 июнь куни футболчи "Реал" футболчиси сифатида таништирилади. Хабар қилинишича, футболчининг трансфер суммаси 103 миллион еврони ташкил қилган.
Беллингем 2022/23 йилги мавсум барча мусобақаларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали хавбекни 120 миллион еврога баҳоламоқда.



