Томас Тухель: "Ҳолат қийинлашган, аммо умид қилса бўлади"

Mirjalol Normatov
28 апр 2023, 21:35
"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель Бундеслига чемпионлиги ҳақида гапирди.

"Ҳолат қийинлашган, бироқ умид қилса бўлади. Ҳали ўйин бобида анчагина яхши бўлишимизга ишоняпман. "Герта" - олдиндан айтиб бўлмайдиган топишмоқ жамоа, у ерда бош мураббий ўзгарди.

Биздан кутилаётганларни бироз камайтиришимиз керак. Бирданига бунчалик кўпини кутиб бўлмайди. Аста-секинлик билан ривожланиб борамиз. Бироқ шу билан бирга натижа ҳам жуда муҳим.

Бўлаётган ишларни тўғри қабул қиламиз. Сўнгги нафасгача курашамиз. Чунки сўнгги 2 ўйинда биз 5 очко йўқотдик", - деди "Бавария" устози.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›