UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  20 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  20 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Европа Лигаси. "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" "Камп Ноу"да жанговор дуранг қайд этди Янгиликлар

Европа Лигаси. "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" "Камп Ноу"да жанговор дуранг қайд этди

Европа Лигасининг 1/16 финали доирасидаги "Барселона" - "Манчестер Юнайтед" баҳсининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатишингиз мумкин.

Европа Лигаси. 1/16 финал

"Барселона" - "Манчестер Юнайтед" 2:2

Голлар: Алонсо (50, 1:0), Рэшфорд (53, 1:1), Кунде (59-автогол, 1:2), Рафинья (76, 2:2).

"Барселона": 1. Марк-Андре тер Штеген, 23. Жюль Кунде, 4. Рональд Араухо, 17. Маркос Алонсо (15. Андреас Кристенсен, 67), 18. Жорди Альба, 21. Френки де Йонг, 19. Франк Кессье (10. Ансу Фати, 67), 8. Педри (20. Серхи Роберто, 41), 22. Рафинья, 9. Роберт Левандовски, 30. Гави.

Захира: 26. Иньяки Пенья, 36. Арнау Тенас, 11. Ферран Торрес, 24. Эрик Гарсия, 28. Алехандро Бальде, 29. Марк Касадо, 32. Пабло Торре, 38. Ангел Аларкон.

"Манчестер Юнайтед": 1. Давид де Хеа, 29. Аарон Уан-Биссака, 19. Рафаэль Варан, 23. Люк Шоу, 12. Тайрелл Маласиа, 18. Каземиро, 17. Фред, 25. Жейдон Санчо (49. Алехандро Гарначо, 81), 8. Бруну Фернандеш, 10. Маркус Рэшфод, 27. Ваут Вегорст.

Захира: 2. Виктор Линделеф, 5. Харри Магуайр, 20. Диогу Далот, 28. Факундо Пельистри, 36. Энтони Эланга, 73. Коббие Маиноо, 22. Том Хитон, 31. Жек Батлэнд, 55. Зидан Иқбол.

Огоҳлантиришлар: Альба (31), Варан (43), Маласия (72), Гави (73).

Барселона

Маркос Алонсо - 50', Рафинья - 76'

Лига Европы. Плей-офф . 1/16-тур

16/02/2023, 22:45

2
:
2
Тугади

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 52', Жюль Кунде - 59'

Стадион: Spotify Camp Nou, 90225 томошабин

Бош ҳакам: Maurizio Mariani

45'
90'
30'  Жорди Альба
41'  Педри (Серхи Роберто)
50'  Маркос Алонсо
50'  Рафинья
66'  Маркос Алонсо (Андреас Кристенсен)
67'  Франк Кессье (Ансу Фати)
67'  Жорди Альба (Алехандро Бальде)
73'  Гави
76'  Рафинья
76'  Жюль Кунде
83'  Рафинья (Ферран Торрес)
43'  Рафаэль Варан
52'  Маркус Рэшфорд
52'  Фред
59'  Жюль Кунде
66'  Каземиро
66'  Эрик тен Хаг
72'  Тайрелл Маласиа
81'  Джейдон Санчо (Алехандро Гарначо)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Камп Ноу"ни ёндирган баҳсда жанговор дуранг!

90+3. ЗАРБАААААА! Фатининг зарбаси рикошет билан ноаниқ кетди.

Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Рэшфорднинг зарбасини тер Штеген ушлаб олди.

87. ЗАРБАААААААА!!! Ўз уйинга тўсинлар ёрдам бермаса энди. МЮни биринчисида тўсин, иккинчисида де Хеа қутқарди.

85. "Барса"да яна стандарт. Фред ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Пенальти берилиши ҳам мумкин.

83. "Барселона" яна хавфли нуқтадан жарима зарбасини амалга оширади.

80. УХХХХХХХ!! Рафиньянинг боши билан йўллаган зарбасини де Хеа қайтарди.

79. РЭШФОРРРДДД!!! Голидаги каби вазиятга эга бўлди. Аммо зарбани осмонга тепди.

76. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Каземиронинг хатосидан кейин Рафинья тўпни эгаллаб олди ва Левандовски томон оширди. Роберт тўпга тегмади ва дарвозага киргизиб юборди!

75. Гави ва Каземиро ўртасида нигоҳлар жанги бўлди. Бунда ёшгина Гави ютқазганини тан олгандек бўлди.

73. Ана энди Гави сариқ олди. Бу сафар навбатдаги ўйинда ўйнамайдиган бўлиб.

72. "Барселона"нинг тезкор қарши ҳужумини тўхтатган Маласия сариқ олди.

69. ЗАРБААААААА!! Фреднинг зарбаси салгина ноаниқ. Тер Штеген вазиятни назорат қилиб турганди.

68. Левандовскининг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ.

66. Тен Хаг сариқ карточка олди. У ҳам ВАР ишлатилишини талаб қилганди.

64. Дахшат темп! Бир дақиқада иккала дарвозага потенциал пенальти вазиятлари бор. Тезлик шунчаки супер!

63. УХХХХХХХ!!! МЮ учинчисини уриб қўйиши мумкин эди. Ван-Биссаканинг зарбаси ноаниқ кетди.

59. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!! Кунде автогол уриб қўйди!

57. Ҳужумда фойдаси тегмаётган Вегорст МЮ ҳимоясида иккинчи қават курашларида фойда бермоқда.

54. УХХХХХ!!! МЮ иккинчисига яқин келганди. Рэшфордга зарба беришига йўл қўйишмади.

53. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! 3 дақиқа ўтиб, Рэшфорд ҳисобни тенглаштирди!

50. ГОООООООООООЛЛЛЛ!! Алонсо ҳисобни очди!

49. ЗАРБААААААА!! Санчо 100 фоизлик имкониятдан фойдалана олмади.

47. ЗАРБААААААА!! Рафиньянинг кучли зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

2-бўлим бошланди!

Танаффус!

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

41. "Барселона"да жиддий йўқотиш. Педри жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

40. Рафинья МЮ жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Бироқ унга қадар фол ишлатгани маълум қилинди.

37. ЗАРБАААААААА!!! Ван Биссаканинг қўпол хатосидан кейин Альба тўпни эгаллаб олиб, дарвозага зарба берди. Де Хеа жамоани қутқарди.

34. ЗАРБАААААААААА!! ТЕР ШТЕГЕЕЕЕНННН!!! Рэшфорднинг мураккаб зарбасидан кейин германияликдан супер сейв!

33. Бурчакдан узатилган тўпга Варан боши билан ноаниқ зарба йўллади.

30. Хавфли вазият юзага келди. Фернандешнинг жаримадан узатган тўпи бир қанча футболчиларга тегиб, тер Штегенга бориб тушди.

28. ЗАРБАААААА!! ВЕГООРРССТТТ!!! Нидерландиялик ҳужумчи тер Штеген билан бирга бир вазиятдан унумли фойдалана олмади.

27. ЗАРБААААААА!! Ван-Биссаканинг қанотдан узатмаси Санчо+де Йонгга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

26. УХХХХХ!! Сал қолишига сал қолди. Френки де Йонг чиройли пас билан Левандовскига тўпни оширди. Варан эса вазиятни юмшатди.

25. Энди "Барселона" бурчак зарбасини амалга оширди. Педрининг узатмасини де Хеа уриб юборди.

22. МЮ бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни Левандовски чиқариб юборди.

19. ЗАРБААААА!! Педрининг зарбаси ноаниқ кетди. "Барселона" хавфли ҳужум уюштирганди.

17. МЮ ҳужумга ўтганди. Бруну чиройли пас берди, уни Кунде қийинчилик билан қайтариб юборди. МЮ кейин ҳужумда фол ишлатди.

13. УХХХХХ!!! Алонсонинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

11. МЮ жарима майдончаси яқинида пала-партишлик. "Барса" хавфли жарима зарбасига эга бўлди.

9. ЗАРБАААААА!!! Левандовскининг кучли зарбасини испаниялик кипер қайтарди!

5. МЮ илк дақиқаларданоқ фаолликни ўз қўлига олмоқда.

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 22:45 да бошланади. 

Рейтинг: +16   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика