Футзал. Ўзбекистон ТЖ февраль бошида Беларусь билан иккита ўйин ўтказади

Eldor Akmurzayev
23 янв 2023
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 27 январь куни Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини бошлайди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари йиғиннинг иккинчи қисмини хорижда давом эттиради.

Вакилларимиз 4-5-февраль кунлари Беларусь футзал терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Баҳслар Могилёв ва Минск шаҳарларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Аввалроқ, вакилларимиз март ойида беш карра жаҳон чемпиони Бразилия билан ўйнаши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати