

Бу ҳақда "Calciomercato" хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Лондон клуби 22 ёшли сербиялик учун 80 миллион евролик таклиф тайёрламоқда.
Олдинроқ футболчининг агенти ўйинчи ҳар қандай таклифларга тайёрлигини айтганди.
2022/23 йилги мавсумда Влахович "Ювентус" сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали форварднинг нархини 80 миллион еврога баҳоламоқда.



