Зидан 3та терма жамоага рад жавобини берди

Aslanov Jasurbek
8 янв 2023, 02:20
Зинедин Зидан бир қатор терма жамоалар таклифини рад этди.

Маълумотларга кўра, франциялик мутахассис Бразилия, Португалия ва АҚШ терма жамоаларида ишлашни истамаган. У фақат Франция терма жамоасида ишлашни хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Зидан 2021 йил "Реал"дан кетганидан сўнг бошқа жамоада ишлагани йўқ. Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешамнинг шартномаси 2026 йилда якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail