

"Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган вице-чемпион, Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) плей-офф баҳсларини муваффақиятли якунлаб, гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритишни режалаштирган.
"Лочинлар" янги йилдаги илк ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида эрталаб Тошкент – Анталья авиайўналиши бўйича Туркияга парвоз қилди. Туркиядаги йиғин давомида хориж клубларига қарши бир қатор назорат-синов учрашувлари ўтказишни режалаштирилган", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Бизга маълум бўлишича, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов ҳам "Навбаҳор" таркибида Туркияга йўл олган.
Аввалроқ Остон Ўрунов наманганликлар машғулотларида қатнашаётгани ҳақида хабар берган эдик.



