

Мазкур учрашувни илк дақиқалардан бошлаган Лионель Месси мусобақадаги 25-ўйинини ўтказди ва бу борада энг кўп учрашувда қатнашган германиялик Лотар Маттеуснинг натижасини такрорлади.

Бундан ташқари, Месси турнирдаги ассистларини 8 тага етказиб, мазкур натижа бўйича пешқадам бўлган Диего Марадонага етиб олди.




