Эшитдик-да! Александр Хомяков "Андижон" бош мураббийи бўлади

Iskandarov Abdulaziz
9 дек 2022, 15:38
"Андижон" жамоасида мураббийлар ўзгариши юз бермоқда.


Бизга етиб келган маълумотларга кўра, ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган мураббий Александр Хомяков тез фурсатларда "Андижон" жамоаси бош мураббийга айланади. Унинг сўнгги иш жойи Муборакнинг "Машъал" клуби бўлганди. Аввалроқ ушбу мавсумда "бургутлар"ни Про лигага олиб чиққан Виктор Кумиков Қозоғистон клубларида иш бошлаши ҳақида маълум қилган эдик.

Маълумот учун, жамоа аъзолари 15 декабрь куни Хонабодда йиғилишади ва янги мавсумга тайёргарликни бошлашади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›