UZ

Сўнгги янгиликлар

13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  1 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  3 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  12 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  4 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  8 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  5 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  9 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  4 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  15 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1

ЖЧ-2022. Осиё вакилининг навбатдаги ғалабаси! Янгиликлар

ЖЧ-2022. Осиё вакилининг навбатдаги ғалабаси!

ЖЧ-2022 2-тури доирасидаги Уэльс – Эрон ўйини бўлиб ўтди.
ЖЧ-2022
"B" гуруҳи. 2-тур
Уэльс – Эрон
15.00, «Аҳмад бин Али» стадиони
Голлар: 0:1 – 90 Чешми, 0:2 – 90 Резаян.

Уэльс – Хеннесси, Робертс (Джонсон, 57), Дэвис, Родон, Мифем, Уильямс, Ампаду (Аллен, 77), Рэмзи (Уорд, 87), Уилсон (Джеймс, 58), Бэйл, Мур.

Эрон – Хоссейни, Резаян, Пуралиганджи, Хоссейни, Мохаммади, Голизаде (Джаханбахш, 77), Хаджсафи (Тораби, 77), Эззатоллахи (Карими, 83), Нуроллахи (Чешми, 78), Тареми, Азмун (Ансарифард, 68).

Огоҳлантиришлар: Родон (45), Резаян (90), Джаханбахш (90).

Четлатиш: Хеннесси (86).


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ



90+11-дақиқа. ГООООООООЛ! Қарши ҳужумда Рамин Резаян якуний нуқтани қўйди 2:0. 

90+9-дақиқа. ГООООООООЛ! Рўзбех Чешмининг ҳали кучи қолган экан. Айнан у жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба бериб, Эронга катта эҳтимол ғалаба келтирди.  

90+7-дақиқа. Майдонда ҳамма чарчади. Эрон кўпчилик бўлгани учун ҳам ҳужумга яқинроқ, лекин чинакамига хавфли вазиятгача иш етиб бормаяпти.   

90+5-дақиқа. Огоҳлантириш! Алиризо Жаҳонбахш рақиб билан курашда оёғини ўта баланд кўтаргани учун сариқ карточка ишлаб олди. 

90+3-дақиқа. Уэльсликлар секин-аста ўйинни тенглаштириб, асосийси ўз дарвозаларидан узоқлаштиришди. Эронликлар жисмонан анча куч йўқотгани сезилиб қоляпти.  

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 9 дақиқа қўшиб берилди!

90-дақиқа. Эрон ўнг қанотдан хавфли ҳужум уюштирди, аммо охирги узатма мўлжалга етиб бормади.

87-дақиқа. Ўзгариш! Рэмси ўрнини Дэнни Уордга бўшатиб беришга мажбур.

Мундиалдаги илк қизил карточка!

Ҳакам аввалига сариқ кўрсатди, аммо "VAR" яна эпизодни бир кўришни тавсия қилгач, ҳакамнинг фикри ўзгарди!

85-дақиқа. Қизил карточка! Уэйн Хеннесси тўпга улгурмади ва Таремини ерга қулатди.   

83-дақиқа. Дэвиснинг кучли зарбасидан кейин Ҳусайни сейв ижро этди. 

80-дақиқа. Эроннинг ҳужуми узатмадаги хато сабаб узилиб қолди. 

77-дақиқа. Уэльсда ўзгариш: Итан Ампаду ўрнига Жо Аллен тушди. 

77-дақиқа. Эронда алмаштириш: Эхсон Хожисафи ўрнига Мехди Тораби туширилди. 

74-дақиқа. Эрон кетма-кет бурчак зарбаларини ўйинга киритди, аммо ундан самара чиқара олмади.

72-дақиқа. Али Голизадеҳнинг узатмаси бартараф этилди. Эрондан кетма-кет "ҳужумлар ёмғири".

68-дақиқа. Эронда алмаштириш: Сердар Азмун ўз ўрнини Карим Ансарифардга бўшатиб берди.

65-дақиқа. Таремининг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолди. Зарба яхши чиққанди, дарвозабонга омад кулиб боқди. 

63-дақиқа. Меҳди Таремининг қулай паси шерикларига етиб бормади, тўп рақиб футболчисидан майдон ташқарисига йўл олди. 

59-дақиқа. Сердар Азмунга тиббий ёрам кўрсатилмоқда.

58-дақиқа. Уэльсда 2 та ўзгариш: Робертс ўрнига Жонсон, Уилсон ўрнига Жеймс ўйинни давом эттиради.

55-дақиқа. Таремининг узатмаси шерикларигача етиб бормади, ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди. 

52-дақиқа. Зарба! Эронлик футболчилардан кетма-кет зарбалар! Ҳеннеси ўзини кўрсатди. Шу билар бирга форсларнинг омади келмади.   

51-дақиқа. Зарбааа! Сердар Азмун бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, зарба йўллади, тўп дарвозас устунига тегиб қайтди. 

49-дақиқа. Рамин Резаининг узатмасидан сўнг Уэйн Ҳеннесси дарвозадан чиқиб келди ва тўпни эгаллаб олди.

46-дақиқа. Иккинчи тайм бошланди!

Бўлди, ҳакам биринчи бўлим якунланганлигини билдирувчи ҳуштагини чалиб, жамоаларни танаффусга таклиф қилди.

45+4-дақиқа. Жарима зарбасидан узатилган тўпни Азмун Таремига ташлаб берди, аммо Мехди тўпга ўзи истагандек зарба бера олмади.   

45+3-дақиқа. ОгоҳлантиришЖо Родон тўпга ета олмади ва Таремини майдонга қулатди. Ҳакам қўпол ҳаракати учун ҳимоячига сариқ кўрсатди. 

45+2-дақиқа. Сердар Азмунда имконият бўлганди, аммо ҳужумчи зарба бера олмади. 

45+1-дақиқа. Аарон Рэмси ўнг қанотдан тўпни жарима майдочнасига йўллади, аммо ҳимоячилар бу сафар ҳам осонлик билан тўпни узоқлаштиришди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берлди. 

42-дақиқа. Ҳуссайн Ҳуссайни фаоллик кўрсатиб тўпни эгаллаб олди.

37-дақиқа. Бу сафар тўп жарима майдончаси четида бўлган Бэйлга аниқ етиб борди, лекин ҳимоячилар дарҳол номдор рақибга ортиқча бўш зона қолдиришмади.   

35-дақиқа. Яна Родон ҳимояда Азмунга қарши ишончли ўйнамоқда. Ҳозирча позицион ўйинда "Ренн" ҳимоячисига гап бўлиши мумкин эмас.

34-дақиқа. Яна узатмадаги хато туфайли номинал мезбонларнинг ҳужуми охирига етмади. 

32-дақиқа. Аарон Рэмсининг узатмаси қовушмади.  

31-дақиқа. Ампадуга нисбатан фол ва жарима зарбаси бегиланди.

27-дақиқа. Сердар Азмун кутилмаганда Родон билан курашдан сўнг майдонга ўтириб олди. Футболчи жароҳатидан ҳали тўлиқ тузалмагани аввалги учрашувдан кейин ҳам айтилганди.   

23-дақиқа. Жаримадан узатилган тўпни Азмун боши билан дарвозага йўллашга уринди, аммо зарбасига аниқлик етишмади.  

21-дақиқа. Охирги дақиқаларда ўйин майдон марказига яқин ҳудудда ўтмоқда.

18-дақиқа. Гарет Бейлга нисбатан фол ва стандарт вазият юзага келди. 

Ҳа, "VAR" хонадагилар чиндан, охирги узатма вақтида Али оффсайдда бўлганини маълум қилишди. 

Бироқ ҳакам шошмасликни сўрамоқда. Чамаси, ўйиндан ташқари ҳолат бўлганди. 

16-дақиқа. ГОООООООЛ! Али Голизадеҳ Азмун билан девор услубида ўйнаб, тўпни дарвоза тўрига йўллади. 

12-дақиқа. Мур! Ҳамда биринчи ўйинда 6 та гол ўтказиб юборган Хуссайнидан сейв! Робертснинг узатмасидан кейин Киффер Мур зарба беришга имкон топди, Эрон посбони ҳам панд бермади.

10-дақиқа. Рэмзи ўнгроқдан тўпни жарима майдончасига Бэйла ёки Мур унга эгалик қилиши умидида йўллади, аммо ниятига етмади.

9-дақиқа. Уэльснинг ҳужуми узатмадаги хато туфайли узилиб қолди. 

8-дақиқа. Кейруш шогирдлари бугун анча жонли ўйин кўрсатмоқда ва биринчи ўйин билан солиштирганда сезиларли тарзда ўзгарган.   

5-дақиқа. Эрон ҳужум уюштирди. 

3-дақиқа. Неко Уильямс зарба бериб кўрди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни Уэльс термаси бошлаб берди.

Сардорлар бош ҳакам билан баъзи деталларга аниқлик киритишмоқда. 

Жамоалар асосий таркиб вакиллари майдонга чиқиб келишди. Ҳар икки давлат мадҳиялари янграмоқда.

 


Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика