UZ

Сўнгги янгиликлар

13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  1 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  11 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  14 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  4 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  1 00:56Де Брюйне "Арсенал"га қарши ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда  5 00:35Тони Кроос "Реал Мадрид"да қолади!  5

АПЛ. "Манчестер Сити" ортиқча қийинчиликсиз "Вулверхэмптон"ни таслим этди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Сити" ортиқча қийинчиликсиз "Вулверхэмптон"ни таслим этди

Тез орада Англия чемпионати 8-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" – "Манчестер Сити" учрашуви бўлиб ўтди.

"Вулверхэмптон" – "Манчестер Сити" 0:3"Молине Стэдиум" ўйингоҳи
Голлар
: 0:1 – 1 Грилиш, 0:2 – 16 Холанд, 0:3 – 69 Фоден.

"Вулверхэмптон" – Жозе Са, Кастро, Коллинз, Килмен, Аит-Нури (Семеду, 81), Моутинью, Рубен Невеш, Матеуш Нунеш, Поденсе (Траоре, 70), Гедеш (Хван Хи Чхан, 70), Нету (Кэмпбелл, 86).

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Стоунз, Рубен Диаш, Аканджи, Жоау Канселу, де Брюйне (Гюндоган, 72), Бернарду Силва (Альварес, 72), Родри (Серхио Гомес, 81), Грилиш (Палмер, 77), Фоден (Марез, 72), Холанд.

Огоҳлантириш: Родри (13), Матеуш Нунеш (65), Рубен Невеш (66).

Четлатиш: Коллинз (33).




Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90+3-дақиқа. Ўйиндаги охирги ҳужумни ҳам "Сити" амалга оширди, лекин якуний зарбани берадиган футболчи топилмади, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиргач, ҳакам финал ҳуштагини чалди.  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. Ўйин анча сокин руҳда давом этмоқда. Ҳамма тинчланиб бўлган ва фақатгина Холланд гол ургиси келяпти. У захирадан тушган анча ёш футболчиларга қайси паллада, қаерга тўпни ошириш кераклигини айтиб юрибди.    

86-дақиқа. Ўзгариш! Педру Нету ўрнига Хэм Кампбел майдонга тушди. 

84-дақиқа. "Сити" ўйин тугашини кутаётгандек, тўпни шунчаки назорат қилиб, олдинга ўтиш ҳақида ортиқча ўйламаяпти. Мезбонлар эса бунга қаршилик қила олишмаяпти.  

81-дақиқа. Ўзгариш! "Вулверхэмптон"да ҳам ўзгариш. Аит Нури ўрнига Нельсон Семеду. 

81-дақиқа. Ўзгариш! Родри ўрнига Серхио Гомес

79-дақиқа. "Сити" икки марта кетма-кет бурчак зарбаси амалга оширди, лекин бундан наф чиқмади. 

77-дақиқа. Ўзгариш! Жек Грилиш ўрнини ёш, иқтидорли Коул Палмерга бўшатиб берди.   

73-дақиқа. Рубен Диаш ҳозиргина майдонга тушган Хван Хи Чаннинг устига чиқиб кетай деди.  

72-дақиқа. Ўзгариш! Фурсатдан фойдаланиб Пеп ўйинчиларни ўзгартириб олмоқда. Кевин де Брюйне, Фил Фоден ва Бернарду Сильва кетди, уларнинг ўрнига Рияд Махрез, Илкай Гюндоган ҳамда Хулиан Альварес ўйинга қўшилди.    

71-дақиқа. Яқинда ҳаётдан кўз юмган қиролича Елизаветта II хотирасига бағишлаб барча қарсак чалмоқда.   

70-дақиқа. Ўзгаришлар! Гонсалу Гедеш ва Даниэл Каштелу ўрнига Бубакар Траоре ҳамда Хван Хи Чан майдонга туширилди. 

69-дақиқа. ГОООООООЛ! Фил Фоден ҳисобни йирик кўриниш ҳосил қилишини таъминламоқда. Кевин де Брюйнедан яна бир ассист.

67-дақиқа. "Сити"да бир ҳужумда икки марта гол уриш учун имкон бўлди. Лекин биринчи кипер, кейин ҳимоячи тўп дарвоза тўрига бориб тушишига йўл қўйишмади.

65-дақиқа. Огоҳлантириш! Матеус Луисга Канселуни "ўриб" юборгани учун карточка кўрсатилди 

64-дақиқа. Мезбонлар тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди. 

62-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин тўп Канселуга келиб тушди, португалиялик футболчи уни ўзига ўнглаб, кучли зарба берди, аммо ноаниқ. 

59-дақиқа. Гонсалу Гедешнинг зарбаси умуман ўхшамади. 

58-дақиқа. Даниэль Поденсенинг ичкарига ошириб берган тўпи ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди. 

56-дақиқа. Кевин де Брюйне Гоонсало Гедешга нисбатан қоидани бузди. "Бўрилар" жарима тўпини тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

52-дақиқа. Педру Нету рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга уринди. Ҳимоячиларнинг қаршилигидан сўнг тўп майдондан чиқиб кетди.

47-дақиқа. Кастро Грилишга нисбатан қўпол ҳаракат қилди.

46-дақиқа. Иккинчи тайм бошланди! 

Бўлди, ҳакам биринчи бўлим якунланганлигини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус! 

45+1-дақиқа. Кевиндан яна бир уриниш, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

44-дақиқа. Кам кўрадиганимиз, Кевин Де Брюйне қулайроқ вазиятдаги шеригига тўпни узатмай, ўзи зарба берди.  

42-дақиқа. "Вулверхэмптон" футболчилари прессингдан чиқиб кетиб, паслар орқали рақиб жарима майдончасигача етиб боришганди, Мануэль Аканжи барчасини бир тийин қилди. 

39-дақиқа. Даниэл Каштелу чапроқдан марказга қараб юрди ва зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.  

37-дақиқа. "Сити" учун ҳеч нима ўзгармагандек. Пеп шогирдлари шошмасдан тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди.

Жек Грилиш майдонга қайтди. 


Натан Коллинс: Ҳали сенларми, бизга биринчи дақиқадан гол урадиган


Чамамда, Коллинс бугун майдонда қиладиган иш йўқлигини тушуниб, эртароқ кетишни ният қилган.

33-дақиқа. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Жек Грилишга нисбатан кескин ҳаракат учун ҳакам мезбонлар ҳимоячиси Натан Коллинсга қизил карточка кўрсатди.  

28-дақиқа. Жек Грилиш фақатгина 3-4 метрдан гол ура оларкан шекилли. Бу сафар у жарима майдончаси ташқарисидан омадини синаб кўрганди, тўп юқорироқдаги трибуналарга равона бўлди.  

Рубен Невешнинг зарбаси қовушмади. 

25-дақиқа. Тўпни талашиб ўтиргиси келмаган Аканжи Педру Нетуни туртиб, майдонга қулатиб қўя қолди. Жарима зарбаси.

23-дақиқа. Мезбонлар ҳужум уюштиришди, лекин Педру Нетунинг зарбасига аниқлик етишмади. 

Бу ҳаракатлар Пепга жуда ёқиб тушди ва мураббий сардорига "беш" ташлаб қўйди. 

20-дақиқа. Мезбонлар тезкор жавоб ҳужумини бошламоқчи эди, кипер тўпни қанот ҳимоячиси Аит Нурига ташлади, аммо қаердандир катта тезликда Кевин де Брюйне рақиб олдида пайдо бўлди ҳамда шошиб қолган "Вулверхэмптон" футболчиси тўпни майдондан чиқариб юборди.   

16-дақиқа. ГООООООЛ! Эрлинг Холланд "Сити" машғулотида ҳам гол уриши бундан қийинроқ бўлса керак. Норвегиялик тўпни эгаллади, ўгирилиб, дарвоза томон бироз яқинлашди ва жарима майдончасига кирмай, зарба берди.  

Бироқ бу сафар ҳам "бўрилар" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 

14-дақиқа. Моутиньо жарима зарбасидан йўллаган тўп жонли девордагилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.

11-дақиқа. "Вулверхэмптон"нинг ҳужумини Канселу узиб қўйди.

8-дақиқа. Ўйин темпи бироз тушгандек.

5-дақиқа. "Сити" гол бўлган ҳужумни деярли такрорлади, аммо бу сафар ҳимоячи тўп рақибнинг жарима майдончасидаги футболчисига ўтишига йўл қўймади. 

4-дақиқа. "Вулверхэмптон" ҳужумга ўтди ва бурчак зарбаси ишлаб олди. Бироқ стандарт вазиятдан наф чиқара олмади.  

ГОООООООЛ! Ўйин бизда голдан бошланди десак, муболаға бўлмайди. Ўнг қанотдан ривожланган ҳужум, КДБнинг узатмаси ва жарима майдончаси марказида пайдо бўлган Жек Грилиш тўпни дарвозага йўллади. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни меҳмонлар бошлаб беришди.  

Ҳар икки жамоа футболчилари майдонга тушиб келишди. 


"Вулверхэмптон" – "Манчестер Сити"
16.30, "Молине Стэдиум"

"Вулверхэмптон" – Жозе Са, Кастро, Коллинз, Килмен, Аит-Нури, Моутинью, Рубен Невеш, Матеуш Нунеш, Поденсе, Гедеш, Нету.

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Аканжи, Стоунз, Рубен Диаш, Жоау Канселу, де Брюйне, Грилиш, Родри, Бернарду Силва, Фоден, Ҳоланд.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика