UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  4 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" АГМК майдонида ғалаба қозонди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" АГМК майдонида ғалаба қозонди

Теглар :  ПахтакорАГМК
Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" учрашуви якунланди.

Cоcа Cоlа Суперлигаси. 19-тур
АГМК — ПАХТАКОР 0:2
15 сентябрь 2022 йил. Олмалиқ, "ОКМК" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Александр Сидоров, Достон Мирзараимов
VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов
АVAR ҳаками: Руслан Серазитдинов
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Шоҳрух Саид

Голлар: Алижонов, 54 (0:1), Черан, 85 (0:2)

АГМК: 1.Ботирали Эргашев, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов, 2.Акром Комилов (22.Шоҳруҳ Гадоев, 73), 15.Гиорги Папава, 8.Абдулла Абдуллаев (9.Дан Спатару, 73), 88.Cияваш Ҳақназарий, 17.Санжар Турсунов (4.Миржамол Қосимов, 87), 10.Хуршид Ғиёсов (63.Алишер Жалилов, 82), 99.Миржаҳон Мираҳмадов (27.Мартин Боакье, 46)
Захира: 12.Дилшод Ёқубов,13.Элдор Бегимов, 16.Артём Филипосян, 19.Муҳаммаданас Ҳасанов.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (42.Аббос Файзуллаев, 68), 10.Драган Черан (28.Диёр Холматов, 90+5), 13.Илия Мартинович (23.Шерзод Аъзамов, 46), 17.Достонбек Ҳамдамов (5.Олександр Насонов, 46), 19.Пшемислав Банашак, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев, 88.Шаҳзод Азмиддинов.
Захира: 33.Элдорбек Суюнов, 46.Шаҳриёр Жабборов, 63.Муҳаммадали Ўринбоев, 77.Достонбек Турсунов.

Огоҳлантиришлар: Алижонов (52), Абдуллаев (66), Сайфиев (89)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди.

90+5. Черан ўрнига Холматов майдонга туширилди.

90+3. Черанда яна бир қулай вазият юзага келганди...

90+1. Черан узатган тўпга Файзуллаев ета олмади, акс ҳолда яхши ҳужум бўларди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди,

89. Сайфиев Аҳмадалиевга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

88. Черан Файзуллаев оширган бурчак тўпига бош билан зарба йўллади, ноаниқ.

87. Черан дублга эришиши мумкин эди, Эргашев муқаррар голдан жамоасини қутқариб қолди.

85. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Черан барибир ўз сўзини айтди! Дастлаб Папава ноаниқ пас берди, сўнгра Исмоилов тўп учун курашда Черанга ютқазди, оқибатда Драган хотиржам тарзда тўп билан дарвоза тўрини "савалади".

84. Папаванинг ўнг қанотдан узатмаси Қувватовга бориб тушди.

82. АГМКда ўзгариш: Ғиёсов ўрнига Алишер Жалилов майдонга туширилди.

81. Сианинг ўнг қанотдан узатмасига ҳеч ким етолмади.

80. Бракье Ҳамробековга нисбатан қоида бузди.

77. Папаванинг олисдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди. Сайфиевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

76. Банашак катта тезликда олдинга бораётган Черанга аниқ узатма бера олмади.

75. Боакье Спатарунинг ўнг қанотдан узатмасини голга айлантира олмади.

74. Исмоилов ҳаводаги тўп учун курашда Черандан устун келди.

73. АГМКда икки ўзгариш: Дан Спатару Абдулла Абдуллаев, Шоҳруҳ Гадоев Акром Комиловни алмаштирди.

72. Файзуллаевнинг ўнг қанотдан узатмаси Турсуновга тегиб қайтди.

70. Чераннинг узоқдан йўллаган зарбаси ҳимоячининг оёғига тегиб, Эргашевнинг қўлларига бориб тушди.

69. Банашак чаққонроқ ҳаракат қилганда Собирхўжаевнинг пасидан сўнг рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди.

68. "Пахтакор" сафида ўзгариш: Турғунбоев ўрнига Файзуллаев ўйинни давом эттиради.

66. Абдуллаев Банашакка нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

65. Турсунов олис масофадан хавфли зарба йўллади, бироз ноаниқ.

64. Исмоилов Черандан тўпни олиб қўйди, кейин Сиага нисбатан қоида бузилди.

63. Аҳмадалиев ўнг қанотдан Раҳмоновни олдинга бошлади, унинг марказга берган паси эса Боакьега етиб бормади, Азмиддинов жонбозлик кўрсатди.

61. Собирхўжаев ва Сайфиев узатмаларда бир-бирини тушунмади.

60. Абдуллаев Банашакни чиройли алдади, кейин эса Турсунов пас беришда хатога йўл қўйди.

59. Собирхўжаевнинг узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтарди, сўнгра тўп учун курашда Азмиддинов шикастланди.

58. Марказдан олдинга бораётган Турғунбоевга нисбатан қоида бузилди.

56. Ҳамробеков Аҳмадалиевнинг зарба йўллашига имкон бермади.

54. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! АГМК майдонидаги палапартишликдан Алижонов унумли фойдаланди. Ушбу вазиятда Собирхўжаевнинг хизматлари ҳам беқиёс бўлди.

52. Алижонов Абдуллаевнинг оёғини босиб олгани учун огоҳлантирилди.

52. Турғунбоев-Сайфиев-Насонов комбинациясидан сўнг "Пахтакор" ҳужумчиси зарба бера олмади.

51. Черан рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди,

50. Комиловнинг бурчандан узатмасидан сўнг Турсу.нов ноаниқ зарба йўллади.

50. Сианинг пасидан сўнг Боакье хавфли зарба йўллади, Қувватов ўз маҳоратини намойиш этди.

46. Иккала жамоа таркибида ўзгаришлар: АГМКда Мираҳмадов ўрнига Боакье, "Пахтакор" таркибида эса Ҳамдамов ўрнига Носонов, Маритонович ўрнига Аъзамов майдонга тушди.

46. АГМК иккинчи бўлимни бошлаб берди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Хавфли вазият! Ҳамдамовнинг узатмасидан сўнг дастлаб Турғунбоев чалқанча зарба йўллади, тўп рақиб футболчисига тегиб қайтди, сўнгра Ҳамробековнинг зарбаси ноаниқ кетди.

44. Папава Собирхўжаевни йиқитди, жарима зарбаси.

43. "Пахтакор" бурчак зарбаси ишлаб олди, "шерлар" Аҳмадалиев тўпни қўл билан ўйнаганини айтишмоқда.

42. Мираҳмадовга нисбатан Азмиддинов томонидан қоида бузилди, стандарт вазият.

41. Сианинг пасидан сўнг "Пахтакор" ҳимоячилари Аҳмадалиевга зарба бергани имкон беришмади.

40. Ғиёсов ва Сиа ҳужумда яна бир-бирини тушунмади.

39. Турсунов Алижонов билан тўп учун курашда енгди ва хавфли зарба йўллади, бироз ноаниқ.

37. "Пахтакор"нинг бурчакдан оширган тўпидан сўнг Азмиддинов бош билан зарба берди, ундан кейин тўпга тегинган шериги офсайдда эди.

36. Қанотдан оширилган тўпни Комилов бартараф этди, акс ҳолда Турғунбоев яхши ҳолатда турганди.

36. Алижоновнинг қанотдан узатмасини Раҳмонов бартараф этди.

35. Турсуновнинг пасидан сўнг Мираҳмадов яна зарба беришга тўпни ўзига тўғрилай олмади.

34. Мираҳмадовнинг пасидан сўнг Сианинг зарбаси кучсиз чиқди, эронлик футболчи қулай нуқтада эди.

32. Чераннинг зарбасини Эргашев эгаллаб олди. Қарши ҳужумда эса Ғиёсов ва Сиа бир-бирини тушунмади.

31. Алижоновнинг пасидан сўнг Черан зарба йўллади, тўп Раҳмоновга тегиб қайтди. 

30. Бурчакдан узатилган тўпни Қувватов қайтариб юборди.

29. Мираҳмадов зарба берадиган нуқтадан тўпни тепа олмади, кейинроқ эса Ғиёсов бурчак тўпи ишлади.

28. Комиловнинг чап қанотдан узатмасини Қувватов эгаллаб олди.

28. Алижонов ва Комилов тўқнашиб кетди, "Пахтакор" футболчиси айбдор деб топилди.

26. Турсуновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

25. "Пахтакор" чап қанотдан ҳужум ташкиллаштирди, Ҳамдамовнинг чап қанотдан узатмасидан сўнг Банашак зарба беришга уриниб кўрди, аммо муваффақиятли чиқмади.

23. Ҳамробеков ҳужум қилаётган Сиадан тўпни қоида бузмасдан олиб қўйди.

23. Банашак офсайдда қолиб кетди.

21. Ғиёсовнинг пасидан сўнг Аҳмадалиев зарба йўллади, Қувватов ўз ўрнида.

20. Папаванинг жаримадан узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

19. Аҳмадалиевга нисбатан қоида бузилди, ундан аввалроқ эса тўп Мартиновичнинг қўлига теккандек кўринди.

16. Ҳамробеков-Ҳамдамов-Алижонов комбинациясидан сўнг Ҳожиакбар зарба йўллади, Эргашев тўпни эгаллаб олди, Банашак эса АГМК посбони билан тўқнашиб кетди.

16. Папава ва Мираҳмадов бир-бирини тушунмади, акс ҳолда АГМК ҳужумчиси рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди.

14. Турсуновнинг узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

13. Акром Комиловга нисбатан қоида бузилди. АГМКда стандарт вазият юзага келди.

12. Сиа ўнг қанотдан Турсуновни олдинга бошлади, Санжарнинг марказга узатмасига Мираҳмадов ета олмади.

10. Собирхўжаев Алижоновни қанотдан олдинга бошлади, унинг узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

9.  Алижонов марказда Ғиёсовга нисбатан қўполлик ишлатди.

8. Комилов бошлаб берган ҳужумни Ғиёсовга чап қанотда давом эттирди ва марказга узатма амалга оширди, Мираҳмадовнинг бош билан йўллаган зарбаси эса анча ноаниқ кетди.

7. Алижоновнинг ҳужумга узатмаси Эргашевнинг қўлларига бориб тушди.

6. Ҳамдамовнинг зарбасига ҳам АГМК ҳимоячиси бели билан дарвозабонлик қилиб юборди.

5. Алижонов икки рақибидан ўзиб кетиб, Черанга пас берди, Драганнинг зарбасига олмалиқлик ҳимоячи блок қўйди.

4. Турсуновнинг ерлатиб тепган жарима зарбаси рақиб футболчиларига тегиб қайтди.

3. "Пахтакор" жарима майдонида ёнида жарима зарбаси белгиланди, Сиа бу вазиятда йиқитилди.

2. Ҳамдамов Исмоиловга нисбатан қўполлик ишлатди.

1. Меҳмонлар ўйинни бошлаб берди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Бугун АГМК тўқ кўк, "Пахтакор" эса оқ-сариқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Турнир жадвали ҳозирда қуйидаги кўринишга эга

Олмалиқ шаҳрида мириқиб футбол томоша қиладиган об-ҳаво кузатилмоқда.

Қосимов vs Шацких. АГМК - "Пахтакор" учрашувига превью

АГМК икки йилдан буён Аҳрол Рисқуллаев бошқарган ўйинларда ғалаба қозона олмаяпти

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Олмалиқ шаҳрида бугун драматик баҳс гувоҳига айланамиз. Умид қиламанки, бугунги баҳснинг асосий қаҳрамонлари ҳакамлар бўлиб қолмайди.

- Учрашув соат 19:00да бошланади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика