UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  1 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  12 19:35U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  89 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  2 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  14 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

Стоунз ва Холанднинг супер голлари «Манчестер Сити»га «Боруссия Д» устидан қийин ғалабани тақдим этди Янгиликлар

Стоунз ва Холанднинг супер голлари «Манчестер Сити»га «Боруссия Д» устидан қийин ғалабани тақдим этди

ЕЧЛнинг 2-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» – «Боруссия Д» учрашуви бошланди.

"Манчестер Сити" Англия – "Боруссия Д" Германия 2:1 Live

Гол:  56 - Биллингем (Ройс), 80 - Стоунз, 84 - Холанд (Канселу)

15 сентябрь, 00.00, "Этихад Стэдиум"

"Манчестер Сити" - Эдерсон, Стоунз, Аке, Канселу, Гюндоган, Холанд, Грилиш, Родри, Де Брюйне, Аканжи, Махрез.

"Боруссия Д " - Мейер, Ўзчан, Рейна, Ройс, Геррейру, Хуммельс, Модесте, Биллингем, Жан, Менье, Зюле.


ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ

90+3. Дониэлл Мален ҳимоячилардан ажойиб тарзда ўтиб кетди ва зарба йўллади, бироқ ноаниқ 

90+2. Ўзгариш: Холанднинг ўрнига Филлипс майдонга тушди 

Ҳакам иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берди

88. Огоҳлантириш: Салих Озчан ҳакам томонидан огоҳлантирилди 

85. Менье ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, бироқ зарбага аниқлик етишмади

84. ГОООООООООООЛ. Канселунинг супер узатмасини Холанд ажойиб тарзда дарвозага жойлаб қўйди

80. ГОООООООООООЛ. Стоунздан супер дахшатли гол. Бу мезбонларнинг илк аниқ зарбаси!

79. Огоҳлантириш: Мален ётиб олиб, тўпни беришни истамади ва ҳакам ўйини кўзгани учун огоҳлантирилди

73. Энг қизиги «шаҳарликлар» ҳали ҳам рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олишмади. Бунақаси анча вақт бўлмагани аниқ. Манчестерликларнинг ҳеч бир юлдузи рақиб дарвозасини аниқ нишонга ола олмаяпти

71. Фоден қанотдан кириб борди ва узатмани амалга оширди, Хуммельс эса тўпни қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборди

66. Xоланд учрашувдаги илк зарбасини амалга оширди, бироқ бироз ноаниқ

62. Ўзгариш: Рейнанинг ўрнига Мален майдонга тушди

58. Ўзгариш: Альварес, Фоден ва Силва майдонга тушди, улар Гюндаган, Марез ва Грилишни алиштиришди



56. ГОООООООООООЛ. Биллингем ҳисобни очмоқда. Ройсдан супер узатма

54. Огоҳлантириш: Родриго Биллингемга қарши қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

52. Сал қолишига сал қолди. Ройс ўзи бошлаган ҳужумни ўзи якунлаши мумкин эди. Немислар сардори бир ҳаракат билан мезбонлар ҳимоячисини «учириб юборди» ва зарба йпъллади, бироқ озгина ноаниқ

49. Де Брюйне қанотдан яхши кириб борди ва узатмани амалга оширди, бироқ Меер ўз ўрнида ва тўпни ушлаб олди

Иккинчи бўлим бошланди

Ҳакам биринчи бўлимга ҳеч қанча вақт қўшиб бермади. Биринчи бўлим якунланди

42. Бир тайм давомида рақиб дарвозасига аниқ зарба бермаган «Манчестер Сити» жамоасини анчадан бери кўрмагандим. Ҳозирча немислар рақибларига ҳужум қилиш учун ҳеч қандай имконият беришмаяпти

35. Грелишнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, бурчакка чиқиб кетди. Мезбонларда навбатдаги бурчак зарбаси

26. Учрашув бироз зерикарли кечмоқда. Канселунинг зарбаси анча ноаниқ.  

16. Мезбонлар учрашувда устунликка эришишмоқда, бироқ учрашувдааги илк хавфли зарбани меҳмонлар вакили Ўзчан амалга оширди. Унинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

15. Махрез қанотда яхши ҳаракат қилди ва тўпни Ҳоландга узатди, бироқ Зюле ҳужумчидан чаққонроқ ҳаракат қилди ва тўпни жарима майдончасининг ичидан чиқариб юборди

4. Махрезнинг кучсиз зарбасини Меер ушлаб олди

2. Канселунинг узатган тўпини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Манчестер Сити

Джон Стоунз - 80', Эрлинг Холанд - 84'

Лига Чемпионов - группа G . 2-тур

15/09/2022, 01:00

1
:
2
Тугади

Боруссия Д

Джуд Беллингем - 56'

Стадион: Etihad Stadium, 50441 томошабин

Бош ҳакам: Даниэле Орсато

45'
90'
53'  Родриго Эрнандес
58'  Рияд Марез (Хулиан Альварес)
58'  Илкай Гюндоган (Бернарду Силва)
58'  Джек Грилиш (Фил Фоден)
80'  Джон Стоунз
80'  Кевин Де Брёйне
84'  Эрлинг Холанд
84'  Жуан Канселу
90'  Эрлинг Холанд (Калвин Филлипс)
90'  Фил Фоден
56'  Джуд Беллингем
56'  Марко Ройс
62'  Джованни Рейна (Дониэлл Мален)
78'  Антони Модест (Нико Шлоттербек)
79'  Дониэлл Мален
88'  Салих Озчан
88'  Марко Ройс (Карим Адейми)
88'  Салих Озчан (Юссуфа Мукоко)
90'  Тома Менье

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика