UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Лерой Сане ва Йозуа Киммих ёзда "Барса"га ўтиши мумкин   0 16:44"Боруссия" Зинченкони ижарага олмоқчи. "Арсенал" ҳимоячисини 20 млн еврога сотишга тайёр  0 16:11"Каземиро – МЮнинг хатоси"  4 15:36"Реал"да у ҳеч бир нуқтада топ даражадаги ўйин кўрсата олмаяпти"  1 15:07"Насаф"га керак эмаслигимни айтишди, Абрамовнинг қўнғироғи "Динамо"га ўтишимга етарли бўлди" - Марко Станоевич   9 14:25Жезус узоқ муддатга сафдан чиққан бўлиши мумкин?  2 13:5670 млн евро+бонуслар — ПСЖ ва "Наполи" Хвича трансфери борасида келишиб олди  0 13:32Мақсади улуғ, медиаси қуруқ  3 13:15"Бунёдкор"да 3 нафар италиялик мураббий иш бошлади   6 12:55Иньиго Мартинес Араухонинг "Ювентус"га трансферига тўсиқ бўладими?  6 12:25Гвардиола нимадан афсусланаётганини айтди  12 12:242024 йилда "Бунёдкор"нинг сметаси қанча бўлганди? Клуб бош директори аниқ рақамни айтди  13 12:03ФИФА "Мальорка" ва "Райо Вальекано"га трансфер тақиқини жорий қилди  0 11:45"Борнмут" футболчиси Ла Лигага кўчиб ўтди  1 11:23"Реал"га қишда трансферлар керак эмас  3

Улуғбек Бақоев: "Бўлажак ҳар бир баҳсга худди финалга тушгандек тушамиз" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Бўлажак ҳар бир баҳсга худди финалга тушгандек тушамиз"

ОФК кубоги доирасидаги "Сўғдиёна"-"Истерн" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Улуғбек Бақоев ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Шоҳруз Норхонов қатнашди.

Улуғбек Бақоев: Барчага хайрли кеч. Ғалаба билан халқимизни, жиззахлик мухлисларни табриклайман. Рақиб бугун жуда тартибли ҳимояланди ва қарши ҳужумда ўйнади. Бизда эса нимадир ўхшади, нимадир йўқ. Баъзи вазиятларда тезроқ ҳаракат қилиш керак эди, аммо жисмоний ҳолат барибир ўз сўзини айтди. Нима бўлган тақдирда ҳам ғалаба қозондик ва кейинги босқичга чиқдик.

Бугун рақибдан келиб чиқиб асосан қанотлардан ҳужум қилдик. Якунда айнан шу йўл билан гол урдик.

Танаффус вақтида ортиқча гаплар айтмадик. Барча ўйиннинг муҳимлик даражасини тушуниб турганди. Кичик хатоларимизни тўғриладик ва бир нечта ўзгаришлар ёрдамида ғалаба қозондик.

Биз учта фронтда курашни давом эттиряпмиз. Бу қийин аммо катта тажриба. Бўлажак ҳар бир ўйинга, қайси мусобақа бўлишидан қатъий назар, худди финалдек тушамиз.

ОФК кубогида ярим финалга чиқдик. Футболчиларнинг кўпи халқаро мусобақаларда илк бор ўйнамоқда. Улар учун бу катта натижа ҳисобланади. Халқаро ўйинлар орқали келажакда миллий терма жамоада ўйнашга ва легионер бўлиб тўп тепишга интилишади. Уларнинг ҳар бирига бугунги ўйин учун раҳмат.

Ҳислат Ҳалилов ёшлар терма жамоаси билан сафарга кетган. Шу боис унинг хизматидан фойдалана олмадик.

Шоҳруз Норхонов: Бугун яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Менимча мухлисларга ёқди. Гонконг клуби ҳам яхши жамоа экан. Лекин уларни ўрганиб чиққандик. Охирида гол уриб ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Стадионга келган мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди. Кейинги ўйинда ҳам ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Ҳар бир ҳужумчи майдонга гол ураман деб тушади. Бугунги гол фақат меники эмас, бугун жамоа, ҳатто захира ўриндиғидаги футболчиларининг ҳиссаси бор. Бутун жамоа бўлиб гол урдик.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика