UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  40 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   1 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  5 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  1 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

"ЛОКОМОТИВ" ФУТБОЛЧИСИ ЎЗИ ИШТИРОК ЭТГАН ЎЙИНГА ПУЛ ТИККАНМИ? Янгиликлар

"ЛОКОМОТИВ" ФУТБОЛЧИСИ ЎЗИ ИШТИРОК ЭТГАН ЎЙИНГА ПУЛ ТИККАНМИ?

Бизга жўнатилган хабарда "Локомотив" клуби ва жамоа сардори Кахи Махарадзе гўёки келишилган ўйинларда иштирок этгани иддао қилинган.

Бугун футбол соҳасидаги барча ташкилот ва шахсларнинг почтасига бир хат келиб тушди. 

Ўзини 188bet букмейкерлик компанияси инспектори деб таништирган шахс "Локомотив" клуби футболчиларининг келишилган ўйинларда қатнашганини иддао қилган. Ушбу хатда "Локомотив" футболчиси Кахи Махарадзенинг келишилган ўйинларда қатнашгани борасидаги далиллар қўшимча қилинган. Биз эса ушбу хатни ўзгартиришсиз сизга тақдим этамиз:

 "Мен Осиёдаги букмейкерлик компаниясининг (188bet) расмий ўйинлар инспекториман. Компаниямиз текширувларидан сўнг, ўзбек футболидаги энг катта муаммони аниқладим ("Локомотив" клуби келишилган ўйинларда қатнашган). Бу 100% аниқ маълумот.

Биз ушбу ҳолат бўйича барча далилларни оламиз. Марҳамат текширинг: 

1. 10 август, 2022 йил. АГМК - "Локомотив" учрашуви.

2. 17 июнь, 2022 йил. "Локомотив" - "Сўғдиёна" учрашуви.

3. Пул тикилаётган вазият суратлари

4. Ўйинчининг пул тикаётган видеоси.

5. Барча қатнашувчиларнинг видео ёзувлари.

100% муаммо "Локомотив" клубида. Ўйинчилар ва ўртакашлардан олинган сўровлар натижасида ҳар бир клубдан бештадан ўйинчи келишилган ўйинларда қатнашгани маълум бўлади. Биз сўнгги текширувлардан сўнг ушбу ҳолатдаги барча транзакцион ёзувлар, гуруҳдаги ёзувлар, суратлар, ўйинчилар қанча миқдорда пул тикканлари ҳақидаги маълумотларни олишга муваффақ бўлдик. Бундан ташқари ўша келишилган ўйинлар пайти юз берган ғайритабиий пул тикишларни ҳам аниқладик. Ғайритабиий пул тикишлар аниқланганда букмейкерлик компаниялари ушбу ўйинни блоклайди ва пул тикаётганларни жиддий огоҳлантиради. 

Биз бунданда кўпроқ далилларни ФИФА учун тўплаймиз. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати, амалдорлар, журналистлар, полиция, ўйинчилар, клуб президентлари ва мураббийларни ушбу ҳолатни ўрганишга чақириб қоламиз. Бизнинг компания бу ҳолатни бутун дунёга намойиш қилади. Биз Ўзбекистон ҳукуматига ҳам бу хатни жўнатамиз.", - хат тугади.

Шу билан бирга, хат муаллифи ҳақиқатдан ҳам келишилган ўйин бўлганини исботловчи бир неча суратларни далил сифатида жўнатган:

1-сурат. Ушбу скриншотда Кахи Махарадзени икки киши билан видеоқўнғироқ орқали суҳбатлашаётганини кўришингиз мумкин:


2-сурат. Суратда "Локомотив" - "Сўғдиёна" ўйинига пул тикиш жараёни. (пастда)

A: Жуда ифлос

A:  Жин урсин

B: ??

B: Ишлаймизми? Йўқми?

B: Дўстим

B: Агар ишласак ишлаймиз де, акс ҳолда гапни чўзма.

B: Мен йигитларга сигнал беришим керак.


3-сурат. Юқоридаги суҳбатнинг давоми (пастда)

A: Кутиб тур, мен пул тикяпман

B: ??? Ишлаймизми?

A: Ҳа, ишлаймиз.

B: Ok

A: Сигналимни кут

B: Ҳа смс орқали сигнал бер

B: Дўстим, тезроқ бўлақол. Ҳозир у ерда танаффус бўлади. Мен унга смс юборишим керак, у бу смсни кўради ва ишга киришади.

A: Ok

B: Ишлаймиза?


4-сурат. Бу суратда TONI, Kakhi- ва E K номли қаҳрамонларнинг ўз гуруҳларидаги суҳбати акс этган.

Kakhi: Овозли хабар

E K: Дўстим, улар саккиз дақиқадан сўнг ишлашни бошлашди. Ҳозир барча ўйинчилар жазавага тушишган ва сардор Кахидан пул сўрашмоқда. Шу билан бирга улар бутун мавсум ишлашмоқчи. Сабаби, клубда пул бор. 

TONI: Дўстим, бу ердаги ўйинчилар мендан пул сўрашмоқда. Уларга нима деб жавоб берай?



Юқоридаги хат муаллифи тилга олган ўйинларга назар солсак, жуда ғалати ҳолатга кўзимиз тушади. 

Буни қарангки, 17 июнь куни ўтказилган "Локомотив" - "Сўғдиёна"  (0:1) ўйинининг 53-дақиқасида Кахи Махарадзе Шоҳруз Норхоновнинг оёғини атайлаб босиб олади ва жуда ғайритабиий тарзда қизил карточка олади. Қизиқ томони, юқоридаги ёзишмаларда E K исмли шахс танаффусдан саккиз дақиқа ўтиб йигитлар ишга киришганларини маълум қилган, яъни 53-дақиқада.

Кахи Махарадзе қизил карточка олган вазият


Иккинчи ўйинда эса "Локомотив" - АГМКга 4:0 ҳисобида мағлуб бўлади


Шуни қайд этиш жоизки, ушбу хат футбол оммасидаги жуда кўп ташкилотлар жўнатилган. Жумладан ЎзПФЛ, ЎФА, "Локомотив", АГМК, "Сўғдиёна" клубларига ушбу хат жўнатилган. Хаттоки, Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизматига ҳам бу хат жўнатилган.  Яъни ҳозир сиз кўрган хат барча тегишли жойларга етиб борган.

Хатто бу хат Хави Эрнандесга ҳам юборилган, ОФКга ҳам. Яна кўпларга. Ростдан ҳам Кахи Махарадзе шу ишни қилганми? Жавоб ҳа бўлса, унда унинг бир ўзи бу ишларни қилмаган, "Локомотив" ҳам бу каби ишларга аралашган ягона клуб эмас. Демак, ўзбек футболини чиндан тозалаш пайти келди. Буёғи энди ЎФА раҳбари Абдусалом Азизовга боғлиқ. Афтидан арқон узун ташланган. 

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика