

Душанбедаги "Марказий" стадионида ўтган баҳсда Равшан Ҳайдаров шогирдлари Эрон билан тўқнаш келди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади, иккинчи тайм эса голларга бой бўлди. 49-дақиқада Эсанов вакилларимизни олдинга олиб чиқди. 80-дақиқада эса Жабборов чиройли голи билан орадаги фарқни иккитага етказди. Бироқ ўйин якунида бироз бўшашган ўзбекистонликлар дарвозасидан иккита тўп олиб чиқди. Шу тариқа, учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.
Ўзбекистон U-19 — Эрон U-19
Голлар: Шерзод Эсанов 48, Шаҳриёр Жабборов 80, Амир Ҳазбави 87, Амир Иброҳимзода 89.



