UZ

Сўнгги янгиликлар

15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неччи йил талаб этилади?   0 15:31Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  0 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  0 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  2 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  16 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  29 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  25 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  12

"Денисов билан гаплашмадим, лекин..." — Санжар Турсунов Янгиликлар

"Денисов билан гаплашмадим, лекин..." — Санжар Турсунов

Барча Суперлиганинг 2-даврасига тайёргарликни давом эттиряпти.

Жумладан, АГМК футболчилари айни пайтда "Арчазор"да шуғулланишмоқда. Биз олмалиқликлар сардори Санжар Турсунов билан боғланиб, қисқа суҳбат уюштирдик.

— Санжар ака, мавсумнинг дастлабки қисми сиз учун қандай ўтди? 

— Ростини айтсам, биринчи даврадан қониқмадим. Ҳар хил кутилмаган сюрпризлар билан тўқнашдик, мағлубиятлар бўлди. Шу туфайли танаффусдан кейин яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак. 

— Чарчоқ билинмаяптими?

— Йўқ, толиқиш аломатлари йўқ. Нега десангиз, олдинги йилдагидек Чемпионлар Лигасида ўйнамаяпмиз. Модерн футболда жисмоний жиҳатлар ҳал қилувчи ролни ўйнаяпти. Шунга ҳар доим тайёр ҳолатда бўлишга ҳаракат қиламиз.

— "Сўғдиёна" билан ўйиндан кейин учрашувларда ниқоб билан иштирок этдингиз. Айни пайтга келиб, жароҳатдан тўлиқ тузалдингизми? 

— Ўша тўқнашувда бир эмас, бир нечта жароҳатга йўлиқиб қолдим. Асоратлар кучайиб кетмаслиги учун фақат "маска"да ўйнашимга руҳсат беришди. Бу, албатта, ноқулай. Умид қиламанки, 2-давранинг биринчи ўйинида ниқоб тақишга мажбур бўлмайман.

— Одатда ўзбек футболчилари дам олиш учун Дубай ёки турк шаҳарларидан бирини танлайди. Сиз таътилни Испанияда ўтказдингиз. Таассуротлар қанақа? 

— Европа шаҳарларида дам олсангиз, вақтингизни фаол тарзда ўтказасиз. Шаҳарларни яёв айланиш, атрофни томоша қилиш ёқади. Вақтингиз беҳуда кетмайди.

— 2-даврага тайёргарлик қандай бўляпти? АГМКдаги ички муҳит қандай?

— Ҳаммаси яхши кетяпти. Танаффусдан кейин ўзимизни кўрсатишимиз керак. Ички муҳит яхши. Биласиз, Қўшоқович ҳар доим жамоани биринчи ўринга қўядилар ва футболчилардан ҳам шуни талаб қиладилар. 

— Миржалол Қосимов барча шогирдларини шашлик билан сийлаганини кўрдик. Профессионал футболда мураббийларнинг шундай илтифотлари ҳам жамоадаги жипсликни оширишга хизмат қиладими?

— Ҳа, Қўшоқович бизни ҳар йили шашлик билан меҳмон қиладилар. Шахсан ўзлари пиширадилар, биз ҳам ёрдамлашамиз. Умуман олганда, завқли жараён. Россияда ўйганимда ҳам шунақа тадбирчалар бўларди. Бу жамоа ичидаги умумий характерни оширади, кайфият кўтарилади.

— Денисов "Сўғдиёна"га ўтганини эшитдингизми?

— Ҳозирча Виталий билан гаплашганим йўқ. Ростан ҳам шартнома имзолаган бўлса, Ўзбекистонга қайтганидан хурсандман. Чунки у узоқ йиллар юқори даражада тўп тепди. Денисов сингари номларнинг келиши чемпионатимиз учун фойдали бўлиши аниқ.

— У ярим йил футбол ўйнамади. Денисовнинг тез орада олдинги савиясига чиқишига ишонасизми?

— Виталий "Балтика"дан кейин бироз дам олди. Ўйлашим бўйича, бу даражадаги ўйинчиларда ҳеч қандай муаммо бўлмаса керак. Ҳозир чемпионатимизда ундан тажрибалироқ нечта ўйинчи бор? Менимча, тез орада жисмоний ҳолатини ҳам тиклайди ва жамоасига фақат фойда келтиради.

— Суҳбат охирида Денисовга қандайдир тилак ёки "вызов" йўллашингиз мумкин...

— Унга фақат омад тилайман. Жароҳатлар Виталийдан узоқроқ юрсин. "Вызов" деганда унга қарши ўйинни ҳозирдан кутяпман. Биз болаликдан бирга ўйнаганмиз. Кейинроқ терма жамоа шарафини елкама-елка ҳимоя қилдик. Энди рақиб сифатида ўйнаш иккимиз учун ҳам қизиқ бўлади. Нафақат унга, балки бутун ўзбек футболига омад ёр бўлсин. Ҳеч қайси ҳамкасбим жароҳат йўлиқмасин. Яхши кунларда кўришайлик!

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика