

Насруллаев учрашувнинг 65-дақиқасида елкасидан оғир жароҳат олган ва унинг ўрнига Алибек Давронов майдонга туширилганди.
Текширувлар натижасида Насруллаевнинг елка қисми суяги сингани маълум бўлди. Футболчи Тошкентдаги шифохоналардан бирида жарроҳлик амалиётини ўтказади. Унинг сафга қайтиши учун тахминан 3 ой вақт керак бўлади.
Шу тариқа, ҳимоячи Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи баҳсларида "Насаф"га ёрдам бера олмайди.



